Ёшлар – жамиятнинг эртанги таянчи, мамлакат тараққиётининг юраги. Шунинг учун ҳам уларнинг бандлиги, таълим олиш имкониятлари ва ўзини намоён қилиши учун яратилган шарт-шароитлар давлат сиёсатида устувор ўрин тутади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наврўзбек Юсупов Пахтаобод туманида ёшлар сиёсати бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишар экан, айнан шу масалаларга эътибор қаратди.
Пахтаобод – ёшлар сероб туман. Аҳолининг 95 минг 545 нафари 30 ёшгача бўлган йигит-қизлардир. Улар орасида ўз ишини бошлашни истаганлар ҳам, касб-ҳунар ўрганишни мақсад қилганлар ҳам, хориждан қайтиб, янги ҳаёт бошлашга ҳаракат қилаётганлар ҳам бор. Бир сўз билан айтганда, уларнинг ҳар бири янги имконият излайди.
Депутат Наврўзбек Юсупов тумандаги Ёшлар ишлари агентлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, меҳнат бозорида ёшлар учун қандай имкониятлар яратилганига эътибор қаратди. 2025 йилда 1 456 нафар йигит-қиз иш билан таъминланиши режалаштирилган. Бу рақам ортида қанча умидлар, орзулар бор! Бироқ ҳали ишсизлик муаммоси бутунлай ҳал бўлгани йўқ – ҳозирги кунда 1 803 нафар ёш ишсиз, уларнинг 741 нафари хотин-қизлардир.
Депутат ёшлар билан суҳбатда уларни қийнаётган масалаларни ўрганди. Айримлар иш топишда қийналаётгани, бошқалар эса ўз тадбиркорлигини бошлаш учун имконият излаётганини билдиришди. Шунингдек, меҳнат бозорига кириб келаётган 594 нафар мактаб битирувчиси учун ҳам янги йўналишлар ишлаб чиқилмоқда.
Эндиликда жойларда ишлаб чиқилган режалар ҳаётга татбиқ этилса, ишсизлик камаяди, ёшлар ўз келажагини ўз қўли билан яратиш имкониятига эга бўлади. Бунинг учун эса ҳамжиҳатлик ва амалий ҳаракат зарур.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔76
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил