Депутат аралашуви билан боғчага сув келди
Болалар тарбияланадиган масканда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.
БатафсилЧекка ҳудудлардаги мактабларнинг таълим сифати ва инфратузилмасига эътибор қаратиш – ёш авлод келажагини таъминлашда муҳим қадам. Шу мақсадда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси Ботирали Шодиев Навоий вилояти Нурота тумани Тиконли қишлоғидаги 29-умумий ўрта таълим мактаби билан танишди.
Мазкур мактабда 80 нафарга яқин ўқувчи таълим олади. Депутат ўрганиш жараёнида синфхоналарнинг таъмирталаблиги ва иситиш тизимида мавжуд муаммоларга эътибор қаратди. Ҳарорат меъёрий талабларга жавоб бериши учун иситиш тизимини модернизация қилиш лозимлиги таъкидланди.
Мактаб ҳудудида 2 гектардан ортиқ майдонда 1600 та мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилган. Бу ташаббус мактабнинг экологик муҳитини яхшилаш, ёшларга атроф-муҳитни асрашга бўлган эътиборни оширишга хизмат қилади.
Дарахтлар парвариши ва ҳудуддаги яшил муҳитни сақлаб қолиш учун сув таъминоти муаммоси ҳал этилиши керак. Депутат суғориш тизимида ечимини кутаётган масалалар мавжуд эканини аниқлаб, ичимлик сув ва суғориш тизими юзасидан таклифлар берилганини маълум қилди.
– Мактабдаги экилган дарахтларнинг барқарор ўсишини таъминлаш учун сув таъминоти муҳим. Шунинг учун артезиан қудуғи чиқариш масаласи муҳокама қилинади ва бу борада амалий чоралар кўрилади, – деди Ботирали Шодиев.
Депутат Навоий вилоятидаги чекка ҳудудларда ҳам таълим шароитлари билан атрофлича танишди. Ёш авлоднинг муносиб таълим олиши ва экологик муҳитни яхшилашга оид ишларнинг ҳолати бўйича аҳоли вакиллари билан суҳбатлашди.
Болалар тарбияланадиган масканда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.
БатафсилЭкологик партиядан Бойсун туман Кенгаши депутати Б.Шукуров ўз сайлов округида амалга оширилаётган қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини жойига чиққан ҳолда ўрганди.
Батафсил18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бошқармаларига ёки info@eco.gov.uz электрон почта манзили орқали ариза топшириб, жамоатчилик экология назоратчиси бўлишлари мумкин.
Батафсил