Бугун экологик тоза технологиялар ва барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаган ҳолда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш глобал тенденцияга айланмоқда. Kосон туманида жойлашган «Бунёдкор» МЧЖ ҳам ана шундай замонавий ёндашувни қўллаб-қувватлаётган корхоналардан бири.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба Иноятова, халқ депутатлари Косон туман Кенгашига Экопартиядан сайланган депутат Ҳалима Сатторова ҳамроҳлигида ушбу корхона фаолияти билан танишди.
Корхона пахта тўқимачилик кластери асосида фаолият юритиб, пахта хом ашёсини қайта ишлаш, тола ва чигит ажратиш, чигитдан ёғ ишлаб чиқариш, калава ип, трикотаж матолар ҳамда тайёр маҳсулотларни тикиш билан шуғулланади. Бу ерда 1500 дан ортиқ ишчи меҳнат қилади, уларнинг аксарияти маҳаллий аҳоли ва ёш мутахассислардир.
Эътиборли жиҳати шундаки, бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар нафақат ички бозорга, балки Германия, Италия, Польша, Туркия, Покистон каби мамлакатларга экспорт қилинмоқда. Бу эса Косон туманидаги саноатнинг жаҳон стандартларига мослашиб бораётганидан далолатдир.
Ҳозирги кунда пластик маҳсулотларнинг атроф-муҳитга етказаётган зарари ҳақида кўп гапирилади. «Бунёдкор» МЧЖ эса ташаббус кўрсатиб, бир марталик елим пакетларнинг ўрнини босувчи экологик тоза сумкалар ишлаб чиқаришни бошлади. Бу нафақат экологик муаммоларни камайтиришга ҳисса қўшади, балки мамлакатда биопластик маҳсулотларга талабни ошириш имконини беради.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔76
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил