Табиат      Бош саҳифа

Мораторий даврида жайрон овланди

Ўзбекистон Экологик партияси она табиатга етказилган ҳар қандай зарар учун қатъий чоралар кўриш орқали бундай ноқонуний ҳаракатларга барҳам берилишига эришиш тарафдоридир. Бу борада тушунтириш – тарғибот ишлари аҳолининг барча қатламлари орасида кенг олиб борилмоқда.

Мораторий даврида  жайрон  овланди

Шунга қарамасдан айрим кимсаларнинг она табиатга ваҳшиёна муносабати сақланиб қолаётгани таажжублидир. Ҳар бир тирик организм экотизим учун жуда муҳим аҳамиятга эга эканини англаб етиш баъзилар учун қимматга тушадиганга ўхшайди.

«Судочье – Акпетки» давлат буюртма қўриқхонаси масъуллари Б.Қурбаналиев, М.Камалов, К.Тажимуратов, Т.Мамуртаев ва Орол табиатини муҳофаза қилиш прокурорининг катта ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчи Ш.Худайбергенов ва Қорақалпоғистон Рес­публикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Бўзатов туман бўлими  билан  Акпетки участкасида тезкор рейд тадбирлари олиб борилди.

Ушбу рейд тадбири давомида нукуслик У.Г, кегейлилик П.С ҳамда қораўзаклик фуқаролар А.Б ва Б.Б томонидан Ўзбекис­тон Респуб­ликаси Қизил китобига киритилган бир дона жайрон, шунингдек, тегишли рухсатсиз 10 бош қуён овлангани аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Орол табиатини муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Афсуски, табиат инъомини хўжасизларча талон-тарож қилиш баъзи кимсалар учун касбга, мўмай даромад кўриш манбаига айланиб бормоқда. Аммо ҳар битта қилинган ноқонуний ҳаракат жазосиз колмайди, албатта.

 

«Судочье – Акпетки» давлат буюртма

қўриқхонаси ахборот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Кичик ва микро  гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

🕔16:30, 04.09.2026 ✔76

Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
163,5 тонна  ЗАРАРЛИ ГАЗ  атмосферага тарқалишининг олди олинди

163,5 тонна ЗАРАРЛИ ГАЗ атмосферага тарқалишининг олди олинди

🕔16:26, 04.09.2026 ✔65

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам  пойдевори

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг мустаҳкам пойдевори

🕔16:06, 27.08.2026 ✔127

Мустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар