Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ҳамкорлигида навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.
Ангрен шаҳар «Жигаристон» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтган Оҳангарон дарёсида фуқаро А.С. томонидан тақиқланган ов қуроли — лескали тўр ёрдамида балиқ овланаётганлиги аниқланди.
Ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси тегишли банди билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва 7,5 млн сўм миқдорида жарима қўлланилди.
Маълумот учун, аввалроқ Сирдарёда айнан ноқонуний балиқ ови билан боғлиқ ҳолатда табиатга 60 млн сўмликдан ортиқ зарар етказилган эди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔76
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил