Андижон вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан Хўжаобод туман «Хидирча» МФЙ саноат ҳудудида жойлашган «Shans» МЧЖда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони рухсатномасига асосан хизмат текшируви ўтказилди.
Текшириш жараёнида оҳак пишириш печида табиий газ ёнишидан ҳосил бўладиган моддаларни ушлаб қолувчи чанг-газ тозалаш ускунаси (фильтр) яхши ишламаслиги, бунинг оқибатида атмосферага ташланаётган ташламалар миқдори меъёридан ортиқча экани аниқланди ва корхона раҳбарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 86-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.
Бироқ корхона раҳбари ушбу чорадан кейин ҳам тегишли хулоса чиқармади, яъни чанг-газ тозалаш ускуналарини янгиси билан алмаштирмади ва аҳолининг норозилигига сабаб бўлди. «Shans» МЧЖ юборилган талабномани ҳам эътибордан четда қолдирди.
Ўзбекистон Республикаси «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни 25-моддасига мувофиқ, давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олмаган корхона ва ташкилотларнинг фаолият юритишлари мумкин эмас.
Қонун талабларига бўйсунмагани, давлат экологик экспертизаси ижобий хулосасини олмасдан фаолият юритиб келаётгани учун Хўжаобод туманида жойлашган «Shans» МЧЖ фаолияти Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди қарорига асосан экспертизанинг ижобий хулосасини олгунга қадар вақтинчалик тўхтатилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔70
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил