Етти кун      Бош саҳифа

Депутатнинг савоб ишлари

Хўжайлилик Парвозхон Яхиева имконияти чекланган бўлишига қарамасдан боқувчисини йўқотган болаларни ўз қарамоғига олган меҳрибон ва мурувватли элдошларимиздан. Унинг ёлғиз аёл эканини пеш қилиб, етим болаларни рисоладагидек тарбиялаб, камолга етказишига ишонч билдирмаганлар ҳам кўп бўлди. Лекин у асраб олган болаларни оқ ювиб, оқ тараб камолга етказяпти. Ҳозир унинг фарзандлари ўсмир ёшда.

Депутатнинг  савоб  ишлари

Яқинда Парвозхон опа Экопартиянинг Хўжайли туман бўлимига келиб, болаларининг бадиий китоб ўқиш ва расм чизишга қизиқиши ҳақида гурунг қилиб ўтирарди. Шу аснода яна бир элдошимиз Шинаргул Қидирниязова келиб қолди.

– Менинг ўғлим Нурохон Нуримбетов туғма ногирон, – дея кўзларида ёш билан сўз бошлади онахон. – Лекин ақл-ҳуши жойида. Тушмагур ўғлим дутор чалишга жуда қизиқади. Суриштирсам, бу мусиқа асбобининг нархи салкам 2 миллион сўм турар экан...

Унинг бу сўзларини эшитганим заҳоти ҳузуримга Экопартиядан Жўқорғи Кенгесга сайланган фаол ва ташаббускор депутатимиз Дадажон Исақуловни чақирдим. У билан маслаҳатлашганимда саховатли депутат:

– Ўзи кўнглимда шахсан ўзим бир хайрли иш қилишни ният қилиб юргандим. Бу сафар ҳеч қаерга ҳомийлик ёрдами сўраб бориб юрманг. Муҳтож элдошларимизга ўзимнинг атаганим бор, – деб қолди.

Дадажон Исақулов «Оламўйноқ» деб аталувчи қорақалпоқ миллий дуторини топиб келиб, Нурохоннинг онасига совға сифатида топширди. Парвозхон Яхиевага эса 2 миллион сўм эҳсон қилди. Шунингдек, болалари учун китоблар жамланмаси ҳамда расм чизиш учун зарур ўқув қуролларини совға қилди.

Халқимизда ўнг қўлинг берганини чап қўлинг билмасин, деган ўгит бор. Бироқ эзгу ишлар бошида турган партиямизнинг ҳар бир партиямизнинг фаол аъзолари ҳақида кўпчилик билиши керак деб ўйладим. Ҳар бир эзгулик қилишда яхшиларнинг ишларидан андаза олинади.

Хўжайли туман партия ташкилоти ҳар доим эзгу ва савоб ишлар бошида турганидан кўнглимизга илиқлик югиради.

 

Гулнора САРИЕВА,

ЎЭП Хўжайли туман кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Депутат қурилиш ишларини ўрганди

Депутат қурилиш ишларини ўрганди

🕔13:27, 20.07.2026 ✔39

Экологик партиядан Бойсун туман Кенгаши депутати Б.Шукуров ўз сайлов округида амалга оширилаётган қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини жойига чиққан ҳолда ўрганди.

Батафсил
Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

🕔13:20, 20.07.2026 ✔39

18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бош­қармаларига ёки info@eco.gov.uz электрон почта манзили орқали ариза топшириб, жамоатчилик экология назоратчиси бўлишлари мумкин.

Батафсил
Жазирамада боғ қай аҳволда?

Жазирамада боғ қай аҳволда?

🕔13:20, 20.07.2026 ✔41

Партиянинг Шайхонтоҳур туман кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати С.Расулев «Шайхонтоҳур» маҳалласида «Менинг боғим» лойиҳаси асосида барпо этилган боғ ҳолатини ўрганди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Депутат қурилиш ишларини ўрганди

    Депутат қурилиш ишларини ўрганди

    Экологик партиядан Бойсун туман Кенгаши депутати Б.Шукуров ўз сайлов округида амалга оширилаётган қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини жойига чиққан ҳолда ўрганди.

    ✔ 39    🕔 13:27, 20.07.2026
  • Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

    Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

    18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бош­қармаларига ёки info@eco.gov.uz электрон почта манзили орқали ариза топшириб, жамоатчилик экология назоратчиси бўлишлари мумкин.

    ✔ 39    🕔 13:20, 20.07.2026
  • Жазирамада боғ қай аҳволда?

    Жазирамада боғ қай аҳволда?

    Партиянинг Шайхонтоҳур туман кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати С.Расулев «Шайхонтоҳур» маҳалласида «Менинг боғим» лойиҳаси асосида барпо этилган боғ ҳолатини ўрганди.

    ✔ 41    🕔 13:20, 20.07.2026
  • Нишон туманидаги  йўл муаммоси  қачон ҳал бўлади?

    Нишон туманидаги йўл муаммоси қачон ҳал бўлади?

    Йўлларимизнинг ҳолати – нафақат ҳаракат қулайлиги, балки энг биринчи нав­батда фуқароларимизнинг соғлиғи ва хавфсизлиги мезонидир. Ёмон йўл нафақат вақт ва маблағ йўқотилиши, балки ҳар куни юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар хавфи демак.

    ✔ 89    🕔 15:56, 09.07.2026
  • Сувдан оқилона фойдаланиш зарур

    Сувдан оқилона фойдаланиш зарур

    Фарғона вилоятида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

    ✔ 75    🕔 15:55, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар