Қизилтепа тумани бугунги кунда қуруқ иқлим, чангли шамоллар, сув танқислиги, тупроқ шўрланиши ва чўлланиш каби экологик муаммоларга дуч келмоқда.
Бу муаммоларга қарши самарали курашиш учун барқарор ва узоқ муддатли ечимлар зарур. Энг аҳамиятли ва айни дамда амалга ошириш мумкин бўлган ечимлардан бири эса албатта ҳудуддда яшилликни кўпайтириш, имкон қадар дарахтлар сонини, сифатини оширишдир.
Буни яхши англаган экология жонкуярлари, ЎЭП Қизилтепа туман кенгаши фаоллари томонидан «Маликобод» маҳалласи ҳудудидаги 50 гектарли янги майдонда 80 мингга яқин иқлим шароитига мос манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Маълумот ўрнида, туманда «Яшил макон» дастурининг 2025 йил баҳорги мавсумида 1 миллион 280 мингта кўчатлар экиш ишлари қизғин давом этмоқда. Энг муҳими, кўчатларни суғориш тизими алоҳида назоратга олинган.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔72
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил