Фурқат туманида экологик барқарорликни таъминлаш, қишлоқ хўжалиги ҳосилдорлигини ошириш, аҳоли соғлиғини ҳимоя қилиш ва ҳаво сифатини яхшилаш учун дарахтлар жуда муҳим.
Бу ҳудуд иқлим шароитига кўра ёзда иссиқ, қишда қуруқ ва шамолли бўлгани боис табиат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишда яшил олам алоҳида аҳамиятга эга.
Экологик партиядан халқ депутатлари Фурқат туман Кенгаши депутати М.Юлдашева ташаббуси билан «Тўрғай» МФЙ ҳудудида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 100 тупдан зиёд дарахт кўчатлари экилди.
Лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар экологик ҳолатни яхшилаш, яшил ҳудудларни кўпайтириш ва табиий муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган. Яшил майдонларни кенгайтириш орқали ҳаво сифати яхшиланади, шунингдек, ҳарорат баланси барқарор сақланади.
Депутат ушбу лойиҳа орқали маҳаллий аҳоли учун соғлом экологик муҳит яратишга ўз ҳиссаси қўшишда давом этмоқда ва барчани бу хайрли ишга қўшилишга ундамоқда.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔70
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил