Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Ташвишли тадқиқот: Ердаги чучук сув захиралари кескин камаймоқда

Мелбурн университети олимлари ва уларнинг ҳамкасблари қитъалардаги ва ер остидаги чучук сув ҳажмининг сезиларли даражада камайганини аниқлади. Тадқиқот натижалари нуфузли «Science» журналида эълон қилинди.

Ташвишли тадқиқот:  Ердаги чучук  сув захиралари  кескин    камаймоқда

Гидрология бўйича профессор Донгриол Рю ва унинг ҳамкасби Ки-Вон томонидан олиб борилган изланишларга кўра, глобал исиш тупроқ, кўллар, дарёлар ва қор қопламидаги сув ҳажмини кескин камайтирмоқда. Бу эса қишлоқ хўжалиги, ичимлик сув таъминоти ва денгиз сатҳининг кўтарилиши каби жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Олимлар маълумотига кўра, сўнгги 20 йил ичида Ер тупроғининг намлиги 2000 гигатоннага камайган. Бу 2002-2006 йилларда Гренландия музликлари йўқотган сув миқдоридан икки баробар кўп. Шунингдек, илгари ҳар ўн йилда бир марта кузатиладиган кучли қурғоқчиликлар энди тобора тезлашмоқда. Дунё океани сатҳи кўтарилиши ва Ер қутбларининг географик ҳолатидаги ўзгаришлар ҳам шунга боғлиқ.

Профессор Донгриол Рю бу жараённинг янада хавфли оқибатларига эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлайди. Унинг фикрича, қурғоқчиликдан кейин ҳаммабоп сув манбалари қайта тикланмайди, чунки тупроқнинг сувни ушлаб туриш қобилияти пасайиб кетган. Демак, келажакда одамлар сув ресурсларидан фойдаланиш усулларини тубдан қайта кўриб чиқмаса, вазият янада оғирлашиши мумкин.

Гидрология ва маълумотлар фани бўйича Потсдам университети профессори Луис Саманего бу тадқиқот юзасидан фикр билдириб, Ер тебранишларини сайёранинг электрокардиограммасига ўхшатди:

«Бундай натижанинг аниқланиши юрак аритмиясини аниқлашга ўхшайди. Уни эътиборсиз қолдириш – худди шифокор кўрсатмаларига риоя қилмаслик каби хавфли», – деди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ олимлар агар музликларнинг ҳозирги эриш суръати сақланиб қолса, XXI аср охирига келиб улар сайёранинг кўплаб минтақаларида умуман қолмаслиги мумкинлигини хабар беришган эди. БМТ маълумотларига кўра, музликлар дунёдаги чучук сув захираларининг тахминан 70 фоизини ўз ичига олади. Улар барқарор иқлим шароитида деярли эримайди, аммо инсон фаолияти туфайли юзага келган глобал исиш натижасида уларнинг тезликда қисқариши кузатилмоқда.

 

Ўзбекистон учун қандай хавф бор?

Бу каби жараёнлар Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистон учун ҳам жиддий хавф туғдиради. Амударё ва Сирдарё сув ҳажмининг камайиши, ер ости сув захираларининг тикланмаслиги, қурғоқчилик ва чўлланиш жараёнларининг тезлашиши минтақада озиқ-овқат хавфсизлиги ва ичимлик сув таъминотига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун сув ресурсларини тежаш, самарали бошқариш ва иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича кес­кин чоралар кўриш талаб этилади.




Ўхшаш мақолалар

Бизни маҳв этаётган  иллат

Бизни маҳв этаётган иллат

🕔13:22, 20.07.2026 ✔64

Куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатимиз ҳаёти, миллатимиз келажаги билан боғлиқ оғриқли бир маълумотни эълон қилди: Ўзбекис­тонда катта ёшли аҳолининг 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Озиқ-овқат  исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

Озиқ-овқат исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

🕔11:23, 30.06.2026 ✔300

Кундалик харидлар учун супремаркетга кириб тураман. У ердаги бир ҳолат, сифати ёмонлашган мевалар, сабзавотларнинг ходимлар томонидан чиқиндига ташланаётганига кўп марта гувоҳ бўлганман.

Батафсил
Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔580

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар