Ерда ҳисобдагидан бир неча млрд кўпроқ одам яшаётган бўлиши мумкин
Сайёрамиз аҳолиси расмий ҳисобдан анча кўп бўлиши мумкин – барчаси қишлоқ аҳолиси сонини ҳисоблашдаги хатолар туфайли. Финляндиянинг Аалто университети тадқиқотчилари сайёрани квадрат зоналарга ажратишнинг анъанавий усули шаҳарлардан ташқарида яшовчи одамлар сонини сезиларли даражада кам баҳолашга олиб келишини таъкидламоқда. Бу ҳақда «Сcиэнcе Алерт» хабар берди. Олимлар 1975 — 2010 йиллар оралиғидаги маълумотларни таҳлил қилиб, глобал демографик базалар қишлоқ аҳолиси сонини 53 — 84 фоизга кам ҳисоблаганини аниқлаган. Бу эса ҳисобга олинмаган одамлар сони бир неча миллиардга етиши мумкинлигини англатади. «Биз қишлоқ жойларда ҳақиқий аҳоли сони глобал маълумотларга қараганда анча юқори эканлигига ҳайрон қолдик. Ишлатилган маълумотлар базасини кўздан кечириб, 1975 — 2010 йиллар оралиғида қишлоқ аҳолиси сони 53 фоиздан 84 фоизгача кам баҳоланган», – дейди Аалто университетининг атроф-муҳит муҳандиси Хосиас Ланг-Риттер. Тадқиқот муаллифлари 35 та давлатдаги 307 та гидротехник лойиҳага оид маълумотларни ўрганиб чиққан. Улар расмий манбалар келтирган кўчирилган аҳоли сонини ушбу ҳудудлардаги аҳоли сонига оид бешта йирик демографик база асосидаги баҳолаш натижалари билан таққослаган. Маълум бўлишича, қишлоқ жойларда одамлар, хусусан, тиббий хизматлар ва инфратузилмага оид маълумотлар шаҳарлар билан солиштирганда анча кам қайд этилган. «Аҳолининг муҳим бир қисми глобал демографик маълумотлар базаларида ҳисобга олинмаган бўлиши мумкинлигини илк бор бизнинг тадқиқотимиз исботламоқда», – дейди Хосиас Ланг-Риттер. Барча мутахассислар ҳам бу хулосаларга қўшилмайди. Баъзилар замонавий сунъий йўлдош тасвирлари ва такомиллаштирилган маълумот йиғиш усуллари хатоликларни камайтириши мумкинлигини таъкидламоқда. Аммо ҳақиқий тафовутлар бундан кичикроқ бўлса ҳам, гап барибир давлат хизматларини режалаштириш ва иқлим ўзгариши оқибатларини прогноз қилишда инобатга олинмаган юз миллионлаб одамлар ҳақида кетмоқда. Тадқиқотчилар аҳолини, айниқса қишлоқ жойларда, ҳисоблаш усулларини қайта кўриб чиқишга чақирмоқда, бу эса ресурсларни аниқроқ тақсимлаш имконини беради. Маълумот учун, Ер юзи аҳолисини реал вақт режимида ҳисобловчи портал маълумотларига кўра, ҳозирда сайёрада 8 млрд 213 млн дан кўпроқ аҳоли яшамоқда.
Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли
🕔15:43, 15.05.2026
✔121
МУҚАДДИМА
Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунёнинг қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.
Батафсил
Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон
🕔09:06, 08.05.2026
✔114
...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...
Батафсил
Дарахтлар – менинг дўстларим
🕔16:47, 30.04.2026
✔136
...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.
Батафсил