Етти кун      Бош саҳифа

Инсоният олдидаги қатъий вазифа Самарқандда янгради

Қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида «Келажакка сармоя киритиш» шиори остида ўтган «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» биринчи иклим саммити минтақалар ўртасидаги иқтисодий алоқаларда янги даврни бошлаб бергани билан аҳамиятлидир.

Ушбу нуфузли анжуманда Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев халқаро ҳамжамият диққат-эътиборини яна бир бор барқарор иқтисодий ривож­ланиш, «яшил» иқтисодиёт, экологик муаммолар ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш масалаларига қаратди.

Ўзбекистоннинг экологик муаммоларни ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатлари, жумладан, Оролбўйи минтақасини экологик тиклаш ва барқарор ривож­лантириш бўйича олиб борилаётган ишлари барча иштирокчилар, Европа ҳамжамияти томонидан  юқори баҳоланди ва қўллаб-қувватланди.

Ўзбекистонда яшил технологияларни жорий этиш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш ва экологик муаммоларни бартараф этиш жараёнига юксак баҳо берилди.

Саммитда халқаро доирада қизғин муҳокама этилган «яшил» иқтисодиёт йўли, иқлим ўзгариш­ларига жавобан Марказий Осиёнинг биологик хилма-хиллиги ва табиий экотизмларини сақлаш, «яшил» энергияни ривожлантириш муаммолари Самарқандга ҳам хосдир. Чунки Нуробод ва Қўшработ туманларида суғориладиган майдонларнинг ниҳоятда камлиги, чўлланган ва дашт ерлари мавжуд бўлган Пахтачи, Пайариқ, Каттақўрғон, Ургут туманларида қишлоқ хўжалиги, хусусан, чорвачиликни жадал ривожлантиришда янгича, тезкор ва сермаҳсул экотехнологияларни жорий этишга эхтиёжни оширмокда. Ушбу ҳудудларга чет эл инвестицияларини  киритиш ва иқтисодиётни шу асосда ривожантириш тақозо этилади.

Самарканд Саммитида эришилган келишувлар айни шу мақсадларни тезкор амалга оширишда омил сифатида хизмат қилиши аниқ. Бу борада юртимиздаги соҳа мутахассислари ривожланган давлатлар олимлари, экологлар билан ҳамкорликда, илм-фан ютуқларига таянган ҳолда мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича ўз таклифларини ишлаб чиқишлари зарур бўлади.

Анжуманда «яшил» иқтисодиётга алоҳида аҳамият бериш, она табиатимизни асраб-аввайлаш ва келажак авлодларга уни асл ҳолича етказиш фақатгина битта ёки бир неча давлатларнинг эмас, балки она сайёрамизда яшаётган бутун инсоният бирлашиб амалга оширадиган қатъий вазифага айланиши кераклиги якдил тарзда, баралла таъкидланди.

 

 

Хўжақул МУҲАММАДИЕВ,

ЎЭП Самарқанд вилоят кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Аҳоли тиббий  хизмат сифатидан  розими?

Аҳоли тиббий хизмат сифатидан  розими?

🕔16:31, 04.09.2026 ✔72

Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.

Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни  эшитди

Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди

🕔16:31, 04.09.2026 ✔77

Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.

Батафсил
«Турон»  обод бўлмоқда

«Турон» обод бўлмоқда

🕔14:34, 14.08.2026 ✔162

Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Аҳоли тиббий  хизмат сифатидан  розими?

    Аҳоли тиббий хизмат сифатидан  розими?

    Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.

    ✔ 72    🕔 16:31, 04.09.2026
  • Депутат Қибрайда сайловчиларни  эшитди

    Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди

    Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.

    ✔ 77    🕔 16:31, 04.09.2026
  • «Турон»  обод бўлмоқда

    «Турон» обод бўлмоқда

    Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.

    ✔ 162    🕔 14:34, 14.08.2026
  • Экологияда  сунъий  интеллект

    Экологияда сунъий интеллект

    Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвес­тиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 146    🕔 14:33, 14.08.2026
  • Тозалик масъулиятдан бошланади

    Тозалик масъулиятдан бошланади

    Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

    ✔ 137    🕔 15:12, 23.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар