Бутун дунёни ташвишга солаётган экологик муаммолардан бири глобал иқлим ўзгариши ҳисобланади. Иқлим ўзгариши инсон ҳаёт фаолиятининг барча жабҳаларига жиддий таъсир этиб, аянчли оқибатларни келтириб чиқармоқда.
Ушбу муаммо сўнгги йилларда янада кучлироқ намоён бўлаётгани хавотирларни кескин кучайтирмоқда. Бу борада Президентимиз Шавкат Мирзиёев Самарқанд халқаро иқлим форумидаги нутқида алоҳида тўхталиб ўтди.
Илк бор ўтказилган ушбу халқаро тадбир иштирокчилари иқлим ўзгаришининг нафақат дунё миқёсида, балки Марказий Осиё минтақасида келтириб чиқараётган оқибатларига алоҳида эътибор қаратишди. Ўзбекистон раҳбари мана шундай мураккаб шароитда минтақа экологик вазиятини яхшилашга қаратилган муҳим ташаббусларни олға суриб келаётганини алоҳида эътироф этишди.
Умумий стратегик вазифаларни амалга ошириш доирасида мазкур форумда минтақанинг яшил тараққиёт концепциясининг қабул қилиниши ва амалга оширилиши Марказий Осиёнинг экологик йўналтирилган тараққиёти учун мустаҳкам пойдевор яратишига юксак ишонч билдирилди.
Маҳбуба ИНЪОМОВА,
ЎЭП Учқўрғон туман
кенгаши раиси
Энг катта ўзгариш – иқтисодий тафаккурда
🕔16:04, 27.08.2026
✔103
Бир пайтлар юртимиз иқтисодиёти ҳақида гап кетганда, асосан мавжуд бармоқ билан санарли йирик корхоналарни сақлаб қолиш, уларни реструктуризация ва модернизация қилиш, янги саноат лойиҳаларини жалб этиш зарурати ҳақида сўз юритиларди. Бугун эса манзара тубдан ўзгарди.
Батафсил
Кўчат энди тупроқда эмас, замонавий технологик тизимлар орқали етиштирилади
🕔11:37, 20.08.2026
✔132
Мамлакатимизда сўнгги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш, чўлланишга қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Батафсил
Агротуризм мўъжизаларини кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб йўлга чиқинг!
🕔14:37, 14.08.2026
✔144
Илгари туризм деганда кўз олдимизга беихтиёр Самарқанднинг нақшинкор гумбазлари, Бухоронинг салобатли миноралари ёки Хиванинг кўҳна деворлари келарди. Тўғри, бу тарихий обидалар миллий ғуруримиз, аждодларимизнинг бизга қолдирган бебаҳо мероси саналади.
Батафсил