Келажак глобал иқтисодиётининг қон томири нима эканини биласизми?
Ўзаро манфаат истиқболли йўналишларни ривожлантиришга ёрдам беради. Энергетика хавфсизлиги, иқтисодий моделларни диверсификация қилиш, барқарор транспорт йўлаклари ва ўзаро рақамли боғлиқликни ифодалайди. Айни устувор йўналишлар минтақаларнинг кўп қиррали ўзаро ҳаракатларини белгилайди.
Яқинда бўлиб ўтган Самарқанд саммити давомида имзоланган ҳужжатлар бир қанча манфаатларни ўзида ифода этади. Хусусан, «Global Gateway» ташаббуси доирасида Марказий Осиё учун 12 млрд евролик инфратузилмавий лойиҳаларни молиялаштириш шарти тасдиқланди. Шундан 3 млрд евро транспорт ва логистика, 2,5 млрд евро тоғ-кон, 6,4 млрд евро иқлим ташаббуслари, 100 млн евро рақамли ривожланишга ажратилган.
Бундан ташқари ўта муҳим хомашё материаллари бўйича мақсадлар ҳақидаги қўшма декларация хомашёни қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасидаги инвестиция ҳамкорлигини чуқурлаштиришга қаратилган. Урсула фон дер Ляйен айтганидек, минераллар келажак глобал иқтисодиётининг қон томиридир. Шунинг учун ҳам бу тармоқ йирик глобал иштирокчиларни ўзига жалб қилмоқда, Европа Марказий Осиё учун ишончли шерик бўлишга интилмоқда.
Саммитни кузатар эканмиз, шууримизда гавдаланган биринчи таассурот шундан иборатки, минтақавий интеграция жараёнлари нуқтаи назаридан тарих ва келажак ўзаро юз кўришди.
Бугунги кунда европаликлар томонидан «қўшниларимизнинг қўшнилари» деб аталаётган Марказий Осиё давлатлари, хусусан, Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан алоқалари янги сифат босқичига чиқмоқда. Икки томонлама алоқалар янгича характер касб этиб, турғунликдаги ҳамкорликдан ўзгаришлар даври шерикчилигига айланмоқда.
Президентимиз қайд этганидек, Марказий Осиё энди тарихнинг четида эмас, балки ўз стратегик кун тартибини шакллантираётган, жадал ривожланаётган минтақага айланмоқда. Сиёсий ирода, юқори даражадаги ўзаро ишонч ва қўшма иқтисодий ташаббуслар минтақада барқарор ривожланиш учун янги имкониятлар яратди.
Марказий Осиё Европа билан Осиё ўртасидаги шунчаки кўприк эмас, балки глобал иқтисодий жараёнларнинг фаол иштирокчисига айланмоқда.
Камол ЖУМАНИЁЗОВ,
ЎЭП Хоразм вилоят кенгаши раиси
Энг катта ўзгариш – иқтисодий тафаккурда
🕔16:04, 27.08.2026
✔103
Бир пайтлар юртимиз иқтисодиёти ҳақида гап кетганда, асосан мавжуд бармоқ билан санарли йирик корхоналарни сақлаб қолиш, уларни реструктуризация ва модернизация қилиш, янги саноат лойиҳаларини жалб этиш зарурати ҳақида сўз юритиларди. Бугун эса манзара тубдан ўзгарди.
Батафсил
Кўчат энди тупроқда эмас, замонавий технологик тизимлар орқали етиштирилади
🕔11:37, 20.08.2026
✔132
Мамлакатимизда сўнгги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш, чўлланишга қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Батафсил
Агротуризм мўъжизаларини кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб йўлга чиқинг!
🕔14:37, 14.08.2026
✔144
Илгари туризм деганда кўз олдимизга беихтиёр Самарқанднинг нақшинкор гумбазлари, Бухоронинг салобатли миноралари ёки Хиванинг кўҳна деворлари келарди. Тўғри, бу тарихий обидалар миллий ғуруримиз, аждодларимизнинг бизга қолдирган бебаҳо мероси саналади.
Батафсил