Табиат      Бош саҳифа

Бухорода чиқиндиларга эътиборсиз қараган бозор раҳбарлари жазоланди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги республика ишчи гуруҳи томонидан Бухоро вилоятини «Тозалик ва яшиллик макони»га айлантириш бўйича тарғибот ҳаракатлари доирасида ўрганишлар олиб борилди.

Бухорода  чиқиндиларга  эътиборсиз қараган бозор  раҳбарлари жазоланди

Ўрганиш давомида вазирлик ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги, вилоят Экология бошқармаси тезкор гуруҳи масъуллари ҳамда вилоят Ички ишлар ва Миллий гвардия бошқармалари вакиллари иштирокида ҳудудларнинг санитар ҳолати юзасидан экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

Рейд давомида Когон шаҳри, Шофиркон ва Ғиждувон туманларида жойлашган озиқ-овқат ҳамда буюм бозорлари санитария талабларига жавоб бермаслиги, санитар тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш талаблари бузилганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан «Gʻijduvon dehqon bozori», «Kogon savdo market», «Kogon Sohibkor dehqon bozori», «Shofirkon dehqon bozori» ва «Shofirkon savdo kompleksi» маъмуриятининг жами беш нафар мансабдор шахсларига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли суд органига тақдим этилди.

Шунингдек, ўрганишда бир қатор фуқаролар томонидан белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш ҳолатлари аниқланиб, ҳар бир ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва БМҲнинг бир баравари, яъни 375 минг сўмдан жарима қўлланилди.

Бундан ташқари, Агентлик масъуллари ва Экологик давлат назорат инспекторлари томонидан фуқаролар ва тадбиркорлар ўртасида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди. Унда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 787-сон қарорига мувофиқ санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объект­ларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидалари батафсил тушунтирилди.

Бу каби кучайтирилган экологик назорат рейд тадбирлари вилоятнинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам давом этмоқда.

 

Экология вазирлиги

Матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Кичик ва микро  гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

🕔16:30, 04.09.2026 ✔76

Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
163,5 тонна  ЗАРАРЛИ ГАЗ  атмосферага тарқалишининг олди олинди

163,5 тонна ЗАРАРЛИ ГАЗ атмосферага тарқалишининг олди олинди

🕔16:26, 04.09.2026 ✔65

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам  пойдевори

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг мустаҳкам пойдевори

🕔16:06, 27.08.2026 ✔127

Мустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар