Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Тошкент Метросидаги тиғизлик муаммоси – тизимли ёндашув зарур

– Тошкент метроси пойтахт аҳолисининг кундалик ҳаракатланишида муҳим роль ўйнайди. Афсуски, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда тарқалган фотосурат ва видеоларда эрталаб ва кечки тиғиз пайтларида бекатлар одамлар билан тўлиб-тошиши, вагонларга чиқиш учун камида бир неча поездни ўтказиб юборишаётганига гувоҳ бўляпмиз.

Тошкент  Метросидаги тиғизлик муаммоси –  тизимли  ёндашув зарур

Вагонга чиққан тақдирда ҳам оёқ қўйишга жой, нафас олишга ҳаво йўқ. Бу нафақат вақт, балки фуқароларнинг асаби ва ишончи сарф бўлишига ҳам сабаб бўлмоқда.

Айниқса, «Чилонзор», «Пахтакор», «Беруний» каби йирик бекатларда эрталабки соат 07:30 дан 09:00 гача бўлган даврда йўловчилар сони кескин ортади. Айнан шу вақтда поездлар 8-10 дақиқа оралиғида кечикиб келмоқда. Натижада, ишга ёки ўқишга шошаётган фуқаролар 7-8 та рейсни ўтказиб юборишга мажбур бўлмоқда. Бу ҳолат нафақат ноқулайлик туғдиради, балки аҳоли орасида транспорт тизимига бўлган ишончни ҳам камайтиради.

Кечки пайт эса «Пахтакор», «Халқлар дўстлиги» ва бошқа марказий бекатларда тиғизлик яна қайтарилади. Айни пайтда мавжуд жадвал йўловчилар оқимига мослаштирилмаган кўринади.

Мазкур муаммо тизимли таҳлил ва ечимни талаб этади. Янги поездлар олиб келиш, мавжуд ҳаракат жадвалини қайта кўриб чиқиш ва соатлик юкламаларга мос тарзда рейсларни кўпайтириш орқали фуқароларнинг ҳаракатланиш имкониятларини енгиллаштириш мумкин.

Транспорт тизимидаги ҳар қандай ноқулайлик охир-оқибат фуқароларнинг кундалик ҳаётига бевосита таъсир кўрсатади. Шу боис, Тошкент метрополитени фаолиятида йўловчилар қулайлигини биринчи ўринга қўйган ҳолда, тегишли чоралар кўриш зарур.

Жавлон АБДУЛЛАЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Бола тарбиясидаги  чегара  қаерда?

Бола тарбиясидаги чегара қаерда?

🕔16:26, 04.09.2026 ✔119

Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар

Батафсил
«ИЖТИМОИЙ  ҚАРМОҚ»ЛАР  ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

«ИЖТИМОИЙ ҚАРМОҚ»ЛАР ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

🕔16:25, 04.09.2026 ✔107

Тобора рақамлашиб бораётган бугунги дунёда электрон ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмасини ёшларда тўғри шакллантириш кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолмоқда.

Батафсил
Она заминга муносабат ўзгариши:  бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

Она заминга муносабат ўзгариши: бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

🕔16:07, 27.08.2026 ✔234

Мустақиллик халқимизга нафақат ўз тақдирини ўзи белгилаши, балки она заминимизни, табиий бойликларимизни, сувимизни, тупроғимизни, ўрмонзорлар ва барча экологик ресурсларимизга эгалик қилиш, улардан бугунги ва келгуси авлодлар манфаати йўлида оқилона фойдаланиш масъулиятини ҳам юклайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар