Самарқанд шаҳрида ЎЭП Марказий Кенгаши ҳамда «International school of finance technology and science» институти билан тузилган ҳамкорлик меморандумига асосан 22 апрель – Халқаро ер куни муносабати билан «Яшил келажак сари» экологик акцияси ўтказилди.
Акция доирасида йирик савдо тармоқларида пластик пакетлардан фойдаланиш амалиёти ўрганилиб, экологик тоза, кўп марта фойдаланишга мўлжалланган пакетлардан фойдаланиш юзасидан тарғибот-тушунтириш тадбирлари ўтказилди.
Самарқанд шаҳрининг Сиёб деҳқон бозори ҳудудига ёндош масканда ўтказилган тарғибот тадбирида ЎЭП Марказий Кенгаши ходимлари, ISFT институти ўқитувчилари жамоатчилик вакилларига елим пакетларнинг салбий жиҳатлари ҳақида маълумот бердилар.
Аҳоли вакилларига ташкилотчилар томонидан экологик тоза материалдан тайёрланган сумкалар тарқатилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔70
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил