ЎЭП Жиззах вилоят кенгаши ходимлари Зарбдор туманида ҳудуднинг экологик ҳолатини ўрганиш ишларини олиб боришди.
Экорейд давомида Зарбдор тумани Бўстон шаҳарчасидаги 28-оилавий поликлиника ўрганилганда ҳудуди 1044 кв метр бўлган икки хил чиқиндилар учун жой ташкил қилинганлиги, аммо тиббиёт чиқиндилари учун ажратилган жой абгор аҳволда эканлиги аниқланди.
Поликлиникага 1 гектар майдон боғ учун алоҳида ажратилиб, баҳор мавсумида 2 минг туп терак ва бодом кўчатлари экилган. Бироқ дарахт кўчатларининг баъзилари қуриб қолгани аниқланди.
Масъул ходимларга юқорида аниқланган муаммолар юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔72
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил