Янги Наманган ва Янгиқўрғон туманларини боғловчи, «Келажак тонги» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи бир километрдан ортиқ йўл бўйи чиқиндиларга тўлиб кетгани маҳаллий аҳолининг эътирозларига сабаб бўлаётган эди.
Ушбу муаммони халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Равшанбек Мирзалиев жойига чиқиб ўрганди.
ЎЭП Янги Наманган туман кенгаши, Экология бўлими ва Фавқулодда вазиятлар бўлими вакиллари ҳамкорлигида масала жойида ҳал этилиб, «Келажак тонги» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи йўл чиқиндилардан тозаланиб, обод ҳолатга келтирилди.
Шунингдек, ЎЭП Наманган вилоят ва Наманган шаҳар кенгаши ҳамда «Ҳаёт нафаси» волонтёрлик ҳаракати ҳамкорлигида плогинг акцияси ўтказилди.
Акция учун Янги Наманган туманининг чегара ҳудуди танлаб олинди. Иштирокчилар ушбу ҳудудда чиқиндиларни йиғиб, табиатга бефарқ эмаслик ва экологик маданият намунасини кўрсатишди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔72
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил