Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир қатор муҳим қонун лойиҳалари ва масалалар муҳокама қилинди. Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси депутатлари ҳам муҳокамаларда фаол иштирок этди, партиянинг позициясидан келиб чиқиб, аниқ муносабатларини билдиришди.
Фавқулодда вазиятлардан аҳолини ҳимоялаш ишончлими?
Аввало ЎЭП фракциясининг йиғилишида аҳоли ва ҳудудларни табиий ва техноген фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш борасида амалга ошириладиган ишларни янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Қонун лойиҳаси билан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этишда ваколатли органларнинг вазифалари, шунингдек, иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий офатлардан ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқий асослар такомиллаштирилади.
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси каби идораларининг фавқулодда вазиятларни бартараф этишга оид вазифалари ҳам аниқ белгилаб ўтилади. Бу, ўз навбатида, аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ишончли ҳимоя қилиш учун зарур ҳуқуқий чоралар кўришни таъминлайди.
Мева-сабзавот етказиб берувчи, қайта ишловчи субъектлар ҳимояси кучайтирилади.
Йиғилишда, шунингдек, мева-сабзавот етказиб бериш ва қайта ишловчи субъектлар, шунингдек, Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди. Ушбу қонун лойиҳаси асосида Агентлик судларга мурожаат қилиш учун давлат божи тўлашдан озод қилинади. Бу ўз навбатида, тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган маблағларни тежаш ва тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида ортиқча харажатларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Тадқиқотлар ва тадбиркорликни ривожлантиришга хизмат қиладиган чоралар, айниқса, қонуний манфаатларни ишончли ҳимоя қилишни таъминлайди ҳамда агросаноат соҳасида янада қулай шарт-шароитлар яратишга ёрдам беради.
Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги фракциялараро баҳс-мунозараларга бой бўлган мажлисида қуйидаги асосий масалалар муҳокамалар марказида бўлди:
– Солиқ соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлар такомиллаштирилмоқда;
– Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилмоқда;
– Ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилмоқда;
Мажлисда яна бир қатор қонун лойиҳалари қизғин муҳокамалар асосида қабул қилинди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔72
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил