Шиддат Билан эриётган «пахтакор»
Ўзбекистондаги энг йирик тоғ музлиги – «Пахтакор» тез суръатда эриб бораётгани маълум бўлди.
БатафсилБуни қарангки миллионлар ўйини бўлган футболга ҳам иқлимнинг таъсири бор экан. Футбол бўйича U-17 Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубоги финалида мезбон Саудия Арабистонига қарши ўйинда қанчалик шижоат кўрсатганини, ўша ҳудуд об-ҳавоси ҳам ёшларимиз учун қанчалик оғир бўлганини кўриб, ҳис этиб турдик.
Ёш йигитларимиз ҳавоси бошқа, иқлими бошқа юртга бориб, 2-3 соат югуриб футбол ўйнаб, чинакам қаҳрамонлик кўрсатишди.
Мутахассисларнинг айтишича, иқлим шароитининг футбол ўйинига жуда катта таъсир бор экан. Футболчиларнинг жисмоний ҳолатига, ўйин суръати ва ҳатто тактик усулларга ҳам об-ҳаво, иқлим бевосита таъсир кўрсатар экан. Ўта иссиқ, совуқ, ёмғир ва қор футболда бутунлай кутилмаган ҳолатларни келтириб чиқариши кузатилган.
Жуда иссиқда футболчилар тез чарчаб, сувсайди, дегидратация бўлади. Оқибатда ўз-ўзидан ўйин суръати секинлашади. FIFA қоидаларига кўра, 30°C ва ундан юқори ҳароратда қўшимча танаффуслар берилиши мумкин. Совуқ об-ҳавода эса мушаклар тортишиб, жароҳат олиш хавфи ортади. Ҳаракатлар аниқлиги ҳам пасаяди. Ёмғирли шароитда тўп ҳаракати секинлашиши ёки нотўғри йўналишга кетиши, футболчиларнинг мувозанат сақлаши қийинлашишини ҳаммамиз кузатганмиз.
Шамол шароитида тўпни узоққа пастдан ва юқоридан тепганда аксарият ҳолларда йўналиш ўзгаради ёки кўзланган жойгача бормаслиги ҳам мумкин. Шамолга қарши тарафда ўйнаган томон эса коптокни назорат қилиши қийин бўлади. Шу боис шамолнинг қай томонга эсаётгани тактик қарорларга таъсир қилиши аниқ.
Иқлим ва ноқулай об-ҳаво таъсирида кучли жамоаларнинг кутилмаганда мағлубуятга учрагани ёки ўртамиёна жамоаларнинг манаман деганлар устидан ғалаба қозонганига мисоллар кўп.
Уругвай ҳимоячиси Хосе Хименез Боливияга (0:0) қарши учрашувда нафас олишда қийналиб, кислородга эҳтиёж сезган. Сабаби – учрашув бўлиб ўтган Эл-Алто шаҳридаги «Муниципал» стадиони денгиз сатҳидан 4 100 метр баландликда жойлашган. Стадион дунёдаги энг баланд ўйингоҳлардан бири ҳисобланади.
Бундай экстремал шароит Боливияда меҳмон бўладиган кўп жамоалар ишини доим мана шундай мураккаблаштирган экан. Мезбон жамоа футболчилари шароитга мослашгани сабаб одатда улар гранд жамоаларни ҳам қийин аҳволга солиб қўйишади. Чунки меҳмонларни деярли ҳар сафар кислород етишмаслиги, босим кучи каби муаммолар қийнайди ва бу натижага ҳам таъсир қилмай қолмайди. Мисол учун, 2009 йилда худди шу майдонда Аргентина ҳам тоғликлардан 6:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
Ноқулай иқлим шароити туфайли мағлубиятга учраган жамоалар ҳақида яна кўплаб мисоллар келтириш мумкин.
Канада – Мексика (2021 йил, «Ицетека» ўйини). 2021 йил 16 ноябрь куни Канаданинг Эдмонтон шаҳридаги Commonwealth Stadium стадионида ўтказилган 2022 йилги Жаҳон чемпионати саралашида Канада терма жамоаси Мексикага қарши баҳсда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Ушбу ўйинда ҳарорат -9°C, шамол билан бирга -17°C га тушган.
Гондурас – АҚШ (2022 йил, Жаҳон чемпионати саралаши). 2022 йил 2 февраль куни АҚШнинг Миннесота штатидаги Allianz Field стадионида ўтказилган Жаҳон чемпионати саралаши ўйинида ҳам иқлим ноқулайлиги сабабли Гондурас терма жамоаси АҚШга қарши ўйинда 3:0 ҳисобида мағлуб бўлган. Ушбу ўйинда ҳаво ҳарорати -17°C, шамол билан бирга -25.5°C га тушгани айтилади. Гондурас терма жамоаси ўйинчиларининг икки нафари биринчи таймдан кейиноқ ўйинни давом эттира олмаган.
Бу каби маълумотларни исталганча келтириш мумкин. Иссиқ ўлкалар жамоаси совуқ иқлимга эга мамлакатларга борганда ёки салқин шароитдаги мамлакат жамоаси иссиқ об-ҳаволи юртга борганда кўника олмагани боис мағлубиятга учрайди. Айрим ҳолларда буни кўпчилик мезбон жамоа ўз юртида яхши ўйнаши ёки ўша мамлакатдан бўлган ҳакамларнинг нохолислигига йўяди. Масаланинг иккинчи томони эса назардан четда қолаверади. Англаганингиздек, иқлим ҳар қандай жараён ва соҳага албатта, ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди.
Камолиддин РЎЗИМАТОВ
Ўзбекистондаги энг йирик тоғ музлиги – «Пахтакор» тез суръатда эриб бораётгани маълум бўлди.
БатафсилХусусан, Ашхободда юқорида айтилган ўлимлар 100 минг кишига 25-28 ҳолатни ташкил қилади.
БатафсилҚоракўз — карпсимонлар оиласига мансуб балиқ тури. У асосан Ўзбекистоннинг дарё ва сув ҳавзаларида учрайди. Бу тур нафақат экологик жиҳатдан муҳим, балки биологик хилма-хилликни сақлашда ҳам алоҳида ўрин тутади.
Батафсил