ЎЭП Ховос туман кенгаши раиси ва депутатлари тумандаги «Истиқлол» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Абдунабиева Муҳайё хонадонида бўлиб, унинг мурожаатини жойида ўргандилар.
Мурожаатчининг баён қилишича, томорқасини суғоришда муаммолар мавжуд бўлиб, ҳовлисига оқар сув етиб келмайди. Шунинг учун ҳам экинларни вақтида суғориб бўлмаяпти. Ушбу ҳолат, айниқса, ёз мавсумида ҳосилдорликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Партия вакиллари муаммони жойида кўздан кечиришди ҳамда масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда мавжуд вазиятга ечим топиш бўйича чора-тадбирлар белгилашди. Хусусан, оқар сув тизимини тартибга солиш ва суғориш имкониятларини кенгайтириш мақсадида маҳалла ҳамда туман экология бўлими билан ҳамкорликда иш олиб бориладиган бўлди.
Камолиддин РЎЗИМАТОВ тайёрлади.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔70
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил