Табиат      Бош саҳифа

Қаршида депутатга қараб турган муаммолар бисёр

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба Иноятова Қашқадарё вилоятида аҳолининг энг кўп эътирозларига сабаб бўлаётган, муаммолар ечим топиши мураккаб кечаётган соҳа ва тизимлар фаолиятини ўрганишга кўпроқ эътибор қаратди.

Қаршида депутатга қараб турган  муаммолар  бисёр

Депутатнинг дастлабки манзили Қарши шаҳар сув тозалаш иншооти бўлди. Дарвоқе, Ноиба Иноятова олдинги гал бу ерга келганида кўп йиллардан бери ишламай турган оқова сув тозалаш иншооти масаласини кўтарган ва бу борада мутасадди вазирликка депутатлик сўрови юборган эди.

Хўш, депутат сўровидан сўнг, ушбу масала бўйича амалий ишлар бошландими ёки йўқми? Жараённи ўрганиш мақсадида Ноиба Иноятова Қарши туманининг «Батош» маҳалласига борди.

Депутат ҳозирда шаҳар оқова сув тизимини яхшилаш мақсадида бошланган ишларни кўздан кечирди.

«Қашқадарё сув таъминоти» акциядорлик жамияти мутасаддиларининг Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги Қарши шаҳар канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш лойиҳаси бўйича берган маълумотларига кўра, қурилиш-монтаж ишлари тўрт пакетда амалга оширилиб, лойиҳалар қиймати 53,8 миллион долларни ташкил этади.

Бунинг доирасида Қарши шаҳридаги 60 минг м/3 сутка қувватли оқова сувларни тозалаш иншооти реконструкция қилинади. Қарши шаҳридаги 148,8 километр янги оқова сув тармоқлари қурилиб, қайта таъмирланади. Кейинги пакетда 19 та оқова сув насос станциялари реконструкция қилинади ва қурилади. Айни кунларда баҳолаш ҳисоботи келишилган.

Шунингдек, 2026 йилдан шартнома имзоланиши кутилаётган лойиҳа доирасида иншоотлардаги насос қурилмалари, электродвигателлар ва бошқа жиҳозларни масофадан бошқариш орқали назорат қилиш ташкил этилади. Таъкидлаш жоизки, ушбу лойиҳалар амалга ошса, Қарши шаҳридаги 59 та маҳаллада яшайдиган 250 минг аҳолига марказлашган оқова сув хизматлари кўрсатилади. Шунингдек, шаҳарнинг санитар-­эпидемиологик ҳолати яхшиланади.

Депутат Ноиба Иноятова Қарши туманида фермер ва деҳқон хўжалиги вакиллари билан учрашувлар ўтказиб, сув ресурсларидан унумли ва оқилона фойдаланиш масалалари билан танишди. Улар дуч келаётган муаммолар ҳақида сўради.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, туманда сув ресурсларини тежаш ҳамда бошқариш, аҳолининг томорқадан фойдаланиш имкониятини ошириш борасида қатор амалий ишлар бажарилмоқда. Жумладан, тумандаги «Кўчкак», «Бунёдкор», «Жумабозор», «Ҳилол» ва «Кат» маҳаллалари ҳудудидаги аҳоли томорқа ерларини суғоришни яхшилаш учун суғориш қудуғи қурилиб, суғориш тармоғи реконструкция қилинган.

– Ана шундай амалий ишлар натижасида «Бунёдкор» маҳалласи ариқларидан сув келди, – дейди «Бунёдкор» маҳалласи бўйича ҳоким ёрдамчиси Ғаффор Баратов. – Оқар сув келишини аҳоли 15 йилдан буён кутаётган эди. Маҳаллада томорқалардан унумли фойдаланиб, даромад олиш учун имконият яратилди.

Ноиба Иноятова халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши котибияти масъуллари билан суҳбатлашиб, депутатлик гуруҳи фаолиятини ўрганди. Депутатлик гуруҳи иш режаси ҳамда 1-чоракда бажарилган ишлар билан танишиб, фаолиятини самарали ташкил қилиш бўйича услубий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, шаҳар Кенгашига Экопартиядан сайланган депутатлар ҳамроҳлигида жойларда ўрганишлар ўтказди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба Иноятова партиянинг Қарши шаҳар Кенгаши раиси Шокир Именов ҳамда халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати Илҳомжон Шукуров ҳамроҳлигида «Батош» маҳалласида сайловчилар билан учрашди.

– Маҳаллада 4293 нафар аҳоли яшайди, –
дей­ди маҳалла раиси Зиёдулла Қурбонов. – Ҳудудимизда асосан ички йўлларнинг таъмирталаблиги, ичимлик сув етишмаслиги муаммолари бор.

Маҳалла еттилиги билан ўтган суҳбатлар давомида еттилик фаолияти билан боғлиқ коррупциявий омилларни ўрганиш ҳамда маҳаллада, туман ва шаҳарда коррупцияга имкон берувчи шарт-шароитлар бўйича фикр-мулоҳазалар эшитилди. Таклифлар олинди.

Шаҳар Кенгаши депутати Илҳомжон Шукуров Ноиба Иноятовани ҳудуддаги муаммолар билан таништирди. «Қарши» маҳалласидаги 16-мактабга борадиган йўлнинг абгор ҳолати кўп йиллардан буён ўқитувчи ва ўқувчиларнинг қатнашида қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда. Ички йўллар аҳоли томонидан ноқонуний эгаллаб олиниши натижасида жуда тор бўлиб қолган, бунинг устига таъмирталаб аҳволда. Айниқса, қишнинг қорли, ёмғирли кунларида кўчалар сувга тўлади. Қатнаш эса янада қийинлашади.

Депутат Ноиба Иноятова Қарши шаҳар ва Қарши туманидаги ўрганишларда аниқланган муаммолар юзасидан тегишли хулоса чиқариб, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда туман, шаҳар масъуллари билан ушбу муаммолар ечими бўйича гаплашиб олди.

 

Сожида АЛЛАЯРОВА,

ЎЭП Қашқадарё вилоят кенгаши

бош мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

🕔16:53, 04.06.2026 ✔22

Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

Батафсил
Келажак  боғлари

Келажак боғлари

🕔16:40, 04.06.2026 ✔23

Бугунги кунда Ўзбекистон боғдорчилигида «функционал озиқ-овқат» яратиш даври бошланди. Энди боғбонларимиз меванинг йириклиги билан бир қаторда унинг таркибидаги инсон саломатлиги учун фойдали моддалар миқдорини ошириш устида ҳам изланиш олиб бормоқдалар.

Батафсил
Зарафшонда  депутатлар назорати:  Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

Зарафшонда депутатлар назорати: Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

🕔15:52, 21.05.2026 ✔80

Бугун ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда санитария ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

    Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

    Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

    ✔ 22    🕔 16:53, 04.06.2026
  • Келажак  боғлари

    Келажак боғлари

    Бугунги кунда Ўзбекистон боғдорчилигида «функционал озиқ-овқат» яратиш даври бошланди. Энди боғбонларимиз меванинг йириклиги билан бир қаторда унинг таркибидаги инсон саломатлиги учун фойдали моддалар миқдорини ошириш устида ҳам изланиш олиб бормоқдалар.

    ✔ 23    🕔 16:40, 04.06.2026
  • Зарафшонда  депутатлар назорати:  Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Зарафшонда депутатлар назорати: Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Бугун ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда санитария ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

    ✔ 80    🕔 15:52, 21.05.2026
  • Мушуклар нега хуриллайди?

    Мушуклар нега хуриллайди?

    Мушукнинг ёнингизда ётиб, майин ва бир маромда «хурр-хурр» овоз чиқариши кўпчиликка ёқимли туюлади. Бу ҳолат кўпинча унинг xурсанд ва хотиржам эканидан дарак беради, деб ўйлаймиз. Аммо аслида мушукларнинг хуриллаши оддийгина ҳиссиёт ифодаси эмас, балки мураккаб табиий жараён ҳисобланади.

    ✔ 78    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Экологик  фойдали  саноат ўсимлиги нега етиштирилмаяпти?

    Экологик фойдали саноат ўсимлиги нега етиштирилмаяпти?

    Яқинда Янгиобод эски бозоридан кичкинагина қутича сотиб олдим. Кўринишидан совғалар учун тайёрланган, сомон ёки бошқа табиий материалдан тўқилган. Иш столимга олиб келиб қўйгандим, бир ҳамкасбимиз кўриб, канопдан тайёрланганини айтиб қолди. Ҳаммаси шундан бошланди. Каноп ўсимлиги, ундан фойдаланиш мавзуси хаёлимдан кетмади.

    ✔ 116    🕔 15:38, 15.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар