Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилБугунги кунда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий бойликларни асраб-авайлаш нафақат давлат ташкилотларининг, балки ҳар бир фуқаронинг бурчига айланмоқда. Афсуски, баъзан биз – одамлар, табиатнинг бағрини чиқинди тўплайдиган хазинага айлантириб қўяётганимизни англамаймиз.
Абдушукур Ҳамзаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Навоий вилоятида ўтказилган ўрганишлар давомида ана шундай аччиқ ҳақиқат яна бир бор яққол намоён бўлди. Жараёнда Кармана тумани ҳудудида ноқонуний чиқиндихона пайдо бўлгани аниқланди.
– Табиат инсонга меҳр беради, унга ҳаёт ва завқ бахш этади. Аммо табиатнинг ҳам сабри чегарали. Агар биз уни ҳимоя қилмасак, бир куни у ҳам биздан юз ўгириши мумкин. Шу боис, Кармана туманида аниқланган ноқонуний чиқиндихона масаласи жиддий кўриб чиқилди. Мутасадди ташкилотларга бу ҳолатнинг олдини олиш ва мавжуд муаммони бартараф этиш бўйича аниқ тавсиялар бердик. Энг қувонарлиси, кўрилган чоралар ўз самарасини тезда кўрсатди, – деди партия фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев.
Дарҳақиқат, тавсиялар асосида шу куннинг ўзида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Навоий вилояти бошқармаси томонидан чиқиндихона чиқиндилардан тозаланди, ҳудуд доимий назоратга олинди ва кузатув камералари ўрнатилди.
Мазкур амалий ишлар яна бир бор исботлади: агар масъулият ва ҳамжиҳатлик бўлса, табиат муҳофазасига қаратилган ҳар бир амалий ҳаракат албатта, самара беради.
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.
БатафсилМустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил