Табиат      Бош саҳифа

Биологик интернет: дарахтлар қандай гаплашади?

Биз мулоқотсиз яшай олмаймиз: сўзлашамиз, ёзамиз, хат жўнатамиз… Табиатдаги бошқа мавжудотлар ўртасидаги ахборот алмашинуви ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Наҳотки дарахтлар ҳам бир-бири билан гапашади?

Биологик интернет:  дарахтлар қандай  гаплашади?

Сўнгги йилларда эколог олимлар дарахтлар ўртасида юз берадиган сирли ахборот алмашинуви ҳақида қизиқарли фактларни очиб бермоқда. Уларнинг фикрича, дарахтлар илдизлари орқали бир-бирига хабар, огоҳлантириш ва озуқа юборади. Бу жараёнда улар ер остидаги замбуруғлар – микозалар ёрдамидан фойдаланади. Олимлар бу мураккаб тизимни «ўрмон веб тармоғи» деб атайдилар. Бу табиий тармоқ орқали дарахтлар нафақат тирик қолиш учун зарур ресурсларни алмашади, балки бир-бирини хавф ҳақида ҳам огоҳлантиради.

Олимлар айрим кекса, улкан дарахтларни «она дарахтлар» деб аташади. Улар сояда улғаяётган кичик ниҳолларга озуқа юборади. Буни биологик оналик эмас, лекин табиатдаги ғамхўрликнинг ҳайратланарли кўриниши, дейиш мумкин. Масалан, агар бир дарахтнинг баргини ҳашаротлар еб қўйса, у кимёвий сигнал юборади. Мазкур сигнал замбуруғлар тармоғи орқали бошқа дарахтларга етиб боради ва улар ўз навбатида ҳимоя механизмини ишга туширади: баргларида аччиқлик пайдо бўлади ёки ҳашаротларни узоқлаштирувчи ҳид чиқарилади. Бу жамоавий ҳимоя шаклидир.

Дарахтлар ўзаро ҳамкорлик қилгани каби рақобат ҳам қилишади. Бу тизим одамлар ўйлагандек оддий эмас. Ер остида миллионлаб сигнал, хабар ва ҳатто «алдов»лар ҳаракати мавжуд. Баъзи бегона ўсимликлар тармоқ орқали ўзини ёш дарахтдек кўрсатиб хабар юборади ва озуқа ўғирлашади.

Биз ҳар куни ёнидан бепарво ўтадиган дарахтлар – бу шунчаки кислород берувчи «тирик машиналар» эмас. Улар – мулоқот қилувчи, сезувчи ва бир-бирини асровчи ҳаётий мавжудотлар. Хулоса қилиб айтганда, табиатда ҳар бир жонзотнинг – хоҳ у ўсимлик бўлсин, хоҳ ҳайвон – ўзига хос мулоқот шаклига эга. Худди шу маънода, назаримизда жим турадиган дарахтлар аслида қизғин ахборот жараёнида бўлади. Улар эшитади, сезади, огоҳлантиради ва ғамхўрлик қилади. Табиатдаги бу яширин мулоқот ҳамиша барқарордир.

 

Ирода РАҲМОНАЛИЕВА




Ўхшаш мақолалар

Кичик ва микро  гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

🕔16:30, 04.09.2026 ✔74

Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
163,5 тонна  ЗАРАРЛИ ГАЗ  атмосферага тарқалишининг олди олинди

163,5 тонна ЗАРАРЛИ ГАЗ атмосферага тарқалишининг олди олинди

🕔16:26, 04.09.2026 ✔63

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам  пойдевори

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг мустаҳкам пойдевори

🕔16:06, 27.08.2026 ✔127

Мустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар