Иқлим      Бош саҳифа

Яшил ҳудудлар – инсон саломатлиги ва жамият фаровонлигининг кафолати

Ўзбекистон Президенти томонидан 2025 йил 5 май куни имзоланган қонун – мамлакатдаги хиёбонлар, истироҳат боғлари ва ботаника боғларини муҳофаза қилишга қаратилган муҳим қадамдир.

Яшил  ҳудудлар –  инсон саломатлиги  ва жамият  фаровонлигининг  кафолати

Янги меъёрлар фуқаролар учун мўлжалланган дам олиш ҳудудларини хусусийлаштириш, қурилишга бериш ва ҳатто ер майдонини қисқартириш каби ҳаракатларни қатъий тақиқлайди.

Бу фақат ҳуқуқий жиҳатдан чора эмас – балки инсон ҳаёти, соғлиғи, руҳий ҳолати ва иш қобилиятини муҳофаза қилишга қаратилган қатъий экологик сиёсат намунасидир.

 

Боғ – табиий руҳшунос

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, шаҳар яшил ҳудудларига яқин жойда яшовчи одамларда юрак-қон томир касалликлари, гипертония, қандли диабет ва стресс билан боғлиқ касалликлар кам учрайди. Ҳатто боғда 15 дақиқа сайр қилиш инсондаги кортизол (стресс гормони) даражасини пасайтиради, хурсандлик гормонларини (эндорфин, серотонин) фаоллаштиради.

АҚШнинг University of Illinois томонидан ўтказилган тадқиқотда маълум бўлишича, яшил ҳудудларга яқин жойда яшовчи одамлар ишда кўпроқ самара кўрсатади, болалар эса ўқишда юқори натижа қайд этади.

 

Тошкентдаги боғлар таҳдид остидамиди?

Мазкур қонун ҳужжатининг Сенат муҳокамасида қайд этилган рақамлар эса хавотир уйғотмасдан қолмайди: Ўзбекистон бўйлаб 184 та боғда 944 та янги бино қурилган бўлса, 98 та боғда 1248 та ноқонуний аттракцион ўрнатилган. Бу ҳолат нафақат шаҳар экотизимига зарар етказмоқда, балки аҳолининг табиий дам олиш масканларини қисқартирмоқда.

Боғларнинг табиий гўзаллиги ва экологик вазифаси биринчи навбатда аҳолининг соғлом турмуш тарзи, тоза ҳаво ва оромгоҳ сифатидаги аҳамияти билан белгиланади. Аммо тижорат мақсадида амалга оширилаётган қурилиш ва аттракционлар табиий муҳитга путур еткизмоқда.

Экологлар фикрича, яшил ҳудудларда бу даражада қурилишлар қилиниши шаҳарлардаги ҳарорат балансини бузиши, ҳаво сифатининг ёмонлашишига олиб келади. Шу билан бирга, аҳолининг дам олиш учун боғларга эмас, тижорат мажмуаларига бориши соғлом турмуш маданиятига ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Шу боис, боғлар хусусийлаштирилиши, аттракционлар ва қурилишлар сони чекланиши, янги қонунчилик асосида экологик экспертизалар талаб этилиши зарур. Давлат ва жамоатчилик ҳамкорлигида шаҳар боғларини сақлаш ва уларни табиий ҳолатида ривожлантириш мамлакатимиз экологик хавфсизлиги ва аҳолининг саломатлиги учун муҳим қадам бўлади.

 

Соғлом ҳаётга йўл

Янги қонунга кўра, ушбу ҳудудларни бузганлар жаримага тортилади ёки ҳатто озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Бу эса давлатнинг яшил ҳудудларни нафақат қоғозда, балки амалда ҳимоя қилиш нияти жиддий эканини кўрсатади.

Боғлар ва хиёбонлар – инсон билан табиат орасидаги кўзга кўринмас кўп­рикдир. Улар инсоннинг нафақат танаси, балки қалби учун ҳам шифодир. Шу боис бу ҳудудларни асраб-авайлаш келгуси авлодга соғлом муҳит, тиниқ ҳаво ва осуда ҳаёт қолдиришга қаратилган муқаддас бурчимиздир. Ҳар бир дарахт, ҳар бир гулзор – бу халқ саломатлиги ва миллий бойлигимизнинг бир бўлаги.

Саида РУСТАМ қизи




Ўхшаш мақолалар

Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

🕔13:18, 20.07.2026 ✔35

Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

Батафсил
Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

🕔15:53, 09.07.2026 ✔68

Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

Батафсил
Атмосфера ифлосланиши бўйича  аниқ ахборот

Атмосфера ифлосланиши бўйича аниқ ахборот

🕔09:46, 06.07.2026 ✔72

Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

    ✔ 35    🕔 13:18, 20.07.2026
  • Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

    Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

    Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

    ✔ 68    🕔 15:53, 09.07.2026
  • Атмосфера ифлосланиши бўйича  аниқ ахборот

    Атмосфера ифлосланиши бўйича аниқ ахборот

    Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.

    ✔ 72    🕔 09:46, 06.07.2026
  • Жазирамага дош беролмаётган  қушлар

    Жазирамага дош беролмаётган қушлар

    Сўнгги кунларда Европада кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво нафақат инсонлар ҳаётига, балки ёввойи табиатга ҳам жиддий хавф туғдир­япти.

    ✔ 77    🕔 09:44, 06.07.2026
  • Жазирама қаришни тезлаштиради

    Жазирама қаришни тезлаштиради

    Экстремал иссиқ ҳаво инсон саломатлигига сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатиб, қаришни тезлаштиради. Бу ҳақдаги илмий тадқиқот натижалари The New York Times нашрида эълон қилинди.

    ✔ 69    🕔 09:44, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар