Иқлим      Бош саҳифа

Ёмғирлатиб суғориш – сувни тежаб, атрофни яшилликка буркамоқда

Бугунги кунда экологик барқарорликни таъминлаш ва қишлоқ хўжалигини инновацион асосда ривожлантириш Ўзбекистонда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Шу мақсадда юртимизда замонавий, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ёмғирлатиб  суғориш – сувни тежаб,  атрофни яшилликка буркамоқда

Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидаги илғор тажриба майдонларидан бири – «Зарафшон тола» фермер хўжалигида амалга оширилаётган инновацион қишлоқ хўжалиги лойиҳалари сув ресурсларидан оқилона фойдаланишда юқори самара бермоқда.

Кенгсой маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 60 гектар майдонда Австриядан олиб келинган замонавий ёмғирлатиб суғориш технологияси қўлланилмоқда. Тажриба майдонида экилган арпа баравж ўсмоқда.

Мазкур илғор технологиялар 2025 йил февраль ойида Ўзбекистонга олиб келинган бўлиб, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан тузилган шартнома асосида жорий этилган.

Инновацион технологиялардан фойдаланиш натижасида:

– сув ресурсларидан самарали фойдаланиш;

– ҳосилдорликни ошириш;

– тупроқ унумдорлигини сақлаб қолиш каби асосий мақсадлар кўзланган.

Айниқса, чорвачилик учун етиштирилаётган ем-хашак экинлари ҳосилдорлигини оширишда бу технологияларнинг аҳамияти беқиёс. Ҳозирги кунда ушбу тажриба майдонида 402 метрлик 4 та ёмғирлатгич қурилмаси ишламоқда. Сув ягона ва барқарор тарзда тақсимланиши экинларнинг сифатли ўсишини таъминламоқда.

Ёмғирлатиб суғориш технологиясининг жорий этилиши нафақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда, балки экологик барқарорликни таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Сувдан тежамкорлик билан фойдаланиш эса «яшил» иқтисодиётга ўтиш йўлидаги муҳим қадамлардан биридир.

Ўзбекистон Экологик партиясининг сайловолди дастурий мақсадларида ер-сув ресурсларидан фойдаланиш соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш алоҳида йўналиш сифатида белгилаб олинган.

Яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев, Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатларидан иборат ишчи гуруҳи Навоий вилоятидаги ўрганишлар давомида мазкур инновацион лойиҳалар билан ҳам яқиндан танишди.

Депутатлар ушбу илғор тажриба майдонининг ижобий тажрибасини бош­қа ҳудудларда ҳам кенг татбиқ этиш зарурлигини таъкидладилар. Шунинг­дек, инновацион технологияларни кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилиш ва фермерларни уларни қўллашга ундаш бўйича таклифларни тегишли вазирликка етказиш борасида келишиб олдилар.

Дарҳақиқат, сув тежовчи технологиялар – замон талаби. Президентимизнинг «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори доирасида мамлакатимизда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш борасидаги барча саъй-ҳаракатлар фаол қўллаб-қувватланмоқда.

Кармана туманидаги «Сардор» фермер хўжалигида ўрнатилган замонавий томчилатиб суғориш технологиясини ҳам ушбу йўналишдаги муҳим ҳаракат, дейиш мумкин. Ҳозирда ушбу инновацион усулдан 30 гектар ҳудудда самарали фойдаланилмоқда.

Бу орқали қуйидаги натижаларга эришилаётгани, айниқса, эътиборлидир:

– чигит экиш ишларини белгиланган муддатда якунлаш;

– ғалла майдонларини тўғри ва ўз вақтида озиқлантириш;

– дала четларидан унумли фойдаланиш.

Фермер ва мутахассисларнинг билим ва тажриба алмашинуви эса бу йўналишда эришилаётган ютуқлар Ўзбекис­тон қишлоқ хўжалигини янги босқичга олиб чиқмоқда. Бундан эса она табиат катта наф кўрмоқда.

 

Сардор ИСЛОМОВ,

ЎЭП Навоий вилоят кенгаши

матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

🕔13:18, 20.07.2026 ✔35

Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

Батафсил
Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

🕔15:53, 09.07.2026 ✔68

Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

Батафсил
Атмосфера ифлосланиши бўйича  аниқ ахборот

Атмосфера ифлосланиши бўйича аниқ ахборот

🕔09:46, 06.07.2026 ✔72

Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

    ✔ 35    🕔 13:18, 20.07.2026
  • Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

    Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

    Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

    ✔ 68    🕔 15:53, 09.07.2026
  • Атмосфера ифлосланиши бўйича  аниқ ахборот

    Атмосфера ифлосланиши бўйича аниқ ахборот

    Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.

    ✔ 72    🕔 09:46, 06.07.2026
  • Жазирамага дош беролмаётган  қушлар

    Жазирамага дош беролмаётган қушлар

    Сўнгги кунларда Европада кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво нафақат инсонлар ҳаётига, балки ёввойи табиатга ҳам жиддий хавф туғдир­япти.

    ✔ 77    🕔 09:44, 06.07.2026
  • Жазирама қаришни тезлаштиради

    Жазирама қаришни тезлаштиради

    Экстремал иссиқ ҳаво инсон саломатлигига сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатиб, қаришни тезлаштиради. Бу ҳақдаги илмий тадқиқот натижалари The New York Times нашрида эълон қилинди.

    ✔ 69    🕔 09:44, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар