Йўналишли кичик автобус шаҳар марказидан ўтиб бормоқда. Тахминан битирувчи босқич талабаси бўлиб, яқин орада катта лавозимларда ишлаш учун ўзини деярли тайёр ҳисоблаётган йигит юзида ташкилотчи раҳбар туси билан қўл телефонида суҳбатдошини овозга қўйиб гаплашяпти:
— Хўш, имтиҳон учун жами нечта савол тайёрланган? Олтмиштами?
— Худди шундай.
— Ҳар чиптага домла одатда, нечтадан савол қўяди?
— Учтадан-да.
— Яхши! Демак, олтмишни учга бўламиз... Ҳмм... йигирмата чипта бўладими?
— А-ҳа.
— Икки гуруҳда эллик талаба борми?
— А-ҳа.
— Демак, анави эчкисоқол дастлаб бирданига йигирматамизни киритадими?
— А-ҳа.
— Улар чиққач, яна йигирматамиз кирамизми?
— А-ҳа.
— Кирамиз. Учинчи оқим бўлиб охирги ўнталик киритилади... Ҳммм, мабодо каллани ишлатадиган бўлсак...
— Хўш, хўш?..
— Биринчи йигирматаликка айтиш керак, тайёр саволларни ўзи билан қораламада олиб чиқсин. Хатоларни даҳлизда жамоа бўлиб ечса бўлади. Ё бўлмайдими?
— Бўлади!
— Ахир, биз талабалармиз, бир-бирини кўролмайдиган домлалар эмасмиз-ку... Кирганлар тушган чипталардаги саволларни рўйхатга олиб чиқишсин, кирмаганларга қайси саволлар қолганини ҳисоблаб топиш мумкин. Шунда ҳамма барча саволларни билиши шарт эмас...
Бу кашфиёт автобусдаги кўпчиликни ўйлантириб қўйди ва йўловчилар қойил қола бошлашди. Мана, сизга талабалар! Калласининг ишлашини қаранг! Фақат мажбур бўлишмаса, ишлатишмайди-да...
Орадан бир неча дақиқа ўтар-ўтмас, ўзаро қизғин қўнғироқлашиш ва кашфиётни тушунтириш ишлари бошланиб кетди. Агар бир ишкал чиқмаганда ҳаммалари юқори баҳоларни қўлга киритишлари мумкин эди.
Тарғибот иши энди қизғин паллага кирган пайтда ҳайдовчининг олдида ўтирган кўтарма ёқали ёмғирпўш кийиб олган ўрта ёшлардаги бир эчкисоқол киши маърагандек бўлиб, ҳайдовчига деди:
— Марҳамат қилиб... институт олдида бир тўхтаб қўйсангиз.
Уловда ўтирган беш йигит бугун имтиҳон олиши керак бўлган домлани таниб қолишди. Ҳамма жимиб қолди. Бояги раҳбар нусха талаба телефонига шивирлаб борарди:
— Режа фош бўлди. Бошқа йўлини кашф қилишни бошлайверинглар...
Тувалбой БЎЛТАКОВ,
Жиззах вилояти
Сайёр қабул – айёр қабул
🕔13:48, 24.01.2023
✔895
(Ҳажвия)
Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.
Батафсил
«Одамларни ўйлайман!..»
🕔17:02, 16.12.2022
✔831
(фельетон)
– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.
Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси
🕔11:06, 23.10.2022
✔920
(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)
Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.
Батафсил