Яккасарой туманидаги «Дўстлик» боғида ёшлар ва фаол волонтёрлар иштирокида «Тоза муҳит – соғлом жамият» шиори остида экологик тарғиботга бағишланган семинар-тренинг ўтказилди.
Тадбир ЎЭП Яккасарой туман партия ташкилоти, Яккасарой туман ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон волонтёрлар ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Яккасарой тумани ҳокими Нилуфар Аллабергенова ЎЭПнинг ёш аъзолари, экофаоллар ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан табиат қўйнида суҳбатлашди. Ёшларнинг пойтахтимизда экологик барқарорликни таъминлаш, табиатнинг ҳар бир неъматини асраб-авайлашга ҳисса қўшиш борасидаги таклифларини тинглади.
Семинар-тренинг доирасида иштирокчилар ўртасида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, кўнгиллилик фаолияти ва жамоатчилик ташаббуслари ҳақида фикр ва таклифлар алмашилди. Ёшлар экологик маданиятни оширишга қаратилган лойиҳаларда иштирок этиш бўйича ўз қарашларини билдирдилар.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔71
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил