Виктор КОКЛЮШКИН
Иванов, қани, доскага. Чиққим йўқ? Нима, менинг дарс бергим борми? Ихтиёрим ўзимда бўлганда дастингдан бошқа шаҳарга кўчиб кетмасмидим!
Майли, қани айт-чи, Шимолий Америка тоғлари қандай номланган? Ўқитувчи билан гаплашганда суюлма! Шимолий Америка тоғлари қандай номланган?
Тоганкага текин йўлланма бор... Чин дилдан. Керак эмас. Ўзингга буюрсин...
Жавоб бер, Кордильерлар қандай номланган? Туф-э, жин урсин!.. Шимолий Америкадаги тоғлар қандай номланади?
Мана, қулоқ сол, Петров нима деяпти сенга шивирлагандай бўкириб?.. Қани, Петров, янада баландроқ айтворгин-чи? Дарахт қовун? Йўғ-э, ошна, бошқа нарса билан адаштирвординг. Мана, ҳозир Вера Воронцова айтиб беради?
Воpонцова! Голиков билан нимани бунча шивирлашасан? Бошқаларга эшиттириб айтганинг нимаси? Тўғри, мен сўраган нарсага жавоб бермаганинг дуруст... Бизлар ўқиган пайтларда бу ҳақда овоз чиқариб гаплашмас эдик... Шунақа жим юрардикки... биринчи севгилим, кимни севишимни ҳалиям билмайди. Бу, албатта, хотиним-да. Ҳа, нима ҳақда гаплашётувдик? Мен нимани сўраганимни ким эслай олади? Симаков, эслай оласанми?
Бу ерда «Печорин Онегинни ўлдиргани»нинг нима алоқаси бор? Биз жуғрофияда бўлсак. Мана сенга «Қовун туширди», «А»! қилиб қўйди дегани. Ундан ташқари, Печорин Онегинни ўлдирмаган, аксинча. Чамамда... Бор-йўғи йигирма йил ўтибди-ю, мен бўлсам, эслай олмаяпман, ўзи ким кимни ўлдирган? Болаликдан жуғрофияга қизиққанман. Чунки мўъжазгина, кўпчилик яшайдиган диққинафас уйда яшаганмиз-да. Ёшликдан бошқа халқларни ҳам кўрсайдим, дегандирман-да. Э, Иванов қаёққа гумдон бўлди?! Ҳозиргина шу ерда турганди-ку?! Йўрғалаб қолди? Нима, озгина чидаш шунча қийин бўлса? Қаранглар, ҳозир Петров боплаб тўғри жавобни айтади. Фақат ҳозир оғайничалишлар она тили эмас, ҳозир Кордильерлар даври! Мен ҳам, Петров оғайни, ўша тоғларни етти ухлаб тушимда кўрганим йўқ, аммо уларнинг қаерда жойлашганини биламан!
Айтайми? Йўқ, оғайничалиш. Бу ерда мен — ўқитувчи, сен эса — ўқувчисан. Тескарисимас. Ҳали катта бўлсанг ким бўласан, Ўзи билади! Фақат ўқитувчи эмас. Ёдингда бўлсин, Петров, дунёда фақат икки олийжаноб касб бор, ўқитувчилик ва шифокорлик! Ҳа, энди қанча олишимнинг нима алоқаси бор?! Чалғимайлик!
Голиков! Ёноғингдаги лаб бўёғини артиб ташлагин-да, доскага чиққин-чи, қани айт, Кордильерлар қаерда жойлашган экан? Ўзинг қаердасан ҳозир? Айтиб қўяй, ҳозир, болапақир, дарсдасан — мактабда, тушундингми!? Кошки отанг кимлигини билмасам! Яхшиси, Кордильерлар қаерда жойлашганини айт.
Билмайсан? Демак, номаълум сон «х»ни оламиз, унга отангнинг лавозимини қўшамиз, ундан менинг асабларимни айирамиз ва... Симаковга «Гажак думли» баҳо қўямиз… Синф журнали қани? Охирги марта сўраяпман, журнални қаёққа гум қилдиларинг?! «Крокодил»ни бошимга ураманми, мен синф журналини сўраяпман!
Диққат! Мен аслида нима ҳақида гапира бошлаганимни ким эсласа, «беш» қўяман. Оҳо, оббо шоввозлар-эй. Қойил. Журнал бурнимнинг тагига келиб қолдими! Демак, бундай, болапақирлар, Анишкин борми? Бор. «Беш!» Антонов шу ердами? Йўқ. Оббо, майли, унга ҳам «Беш». Отаси бирам ўқимаган ва ажойибки!.. Борискин қани? Бўлиши мумкин эмас. Ахир, бунақа бола эмасиди-ю... Ана болалар, кўрдингларми, жуғрофияни билмаслик қанақа бўлади?
Болапақирлар, эшитяпсизми? Жуғрофияни ўрганинг. Жануб қаёқда-ю, Шимол қайси томонда — билиш керакми? Ўртарустепаликлари билан Колдильерларни чалкаштирмаслик керакми ахир? Эшитяпсизми? Болалар?! Нима? Қўнғироқ? Ҳа, эшитдим, кар эмасман. Майли, дам олинглар!..
Рус тилидан
Маҳмуд БЎРОН
Таржимаси
Сайёр қабул – айёр қабул
🕔13:48, 24.01.2023
✔956
(Ҳажвия)
Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.
Батафсил
«Одамларни ўйлайман!..»
🕔17:02, 16.12.2022
✔894
(фельетон)
– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.
Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси
🕔11:06, 23.10.2022
✔981
(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)
Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.
Батафсил