Сирдарё вилоятида экологик маданиятни юксалтириш ва ёшлар ўртасида табиатга бўлган масъулиятни ошириш мақсадида ЎЭП Сирдарё вилоят Кенгаши ҳамда Гулистон давлат педагогика институти ҳамкорлигида амалий тадбир ташкил этилди.
Давлатимиз раҳбари қарори билан жорий йил 15 май куни қабул қилинган «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепцияси»да белгиланган вазифалар ва уларни амалга оширишда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида институтда «Мен табиатни асрайман» мавзусида талабалар ўртасида дебат (мунозара) бўлиб ўтди.
Тадбирда турли факультетларда таҳсил олаётган талабалар фаол иштирок этишди. Улар экологик муаммолар, уларнинг ечимлари, аҳоли ўртасида экологик онг ва маданиятни шакллантириш каби долзарб масалалар юзасидан ўз фикр ва қарашларини асосли ва далилли ҳимоя қилишди.
Жамоалар иқлим ўзгариши, чиқиндиларни тўғри бошқариш, қайта тикланувчи энергия манбалари ва жамоатчилик фаоллигининг аҳамияти каби мавзуларни чуқур таҳлил қилиб, ўз муносабатларини билдиришди.
Камолиддин РЎЗИМАТОВ тайёрлади.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔72
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил