Сариосиё туманидаги 50-сонли умумтаълим мактабида ЎЭП туман кенгаши ва партиянинг Ёш экологлар қаноти ташаббуси билан Халқаро чекишга қарши кураш кунига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда мактаб ўқитувчилари, ўқувчи ёшлар ҳамда партия фаоллари иштирок этишди. Давра суҳбати мобайнида иштирокчиларга тамаки маҳсулотларининг инсон саломатлигига кўрсатадиган салбий таъсири, чекиш оқибатида ривожланадиган хасталиклар ва уларнинг олдини олиш чоралари ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди.
Тадбир интерфаол шаклда, очиқ мулоқот руҳида ўтди. Савол-жавоблар орқали иштирокчиларнинг фикр ва таклифлари эшитилди, соғлом ҳаёт тарзи ва зарарли одатлардан воз кечишнинг аҳамияти кенг тарғиб қилинди.
Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 1988 йилдан бошлаб 31 май санаси «Халқаро чекишга қарши курашиш куни» сифатида нишонлаб келинмоқда. Бу сана бутун дунёда инсонларни чекишнинг зарари ҳақида хабардор қилиш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔76
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил