Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилЁш авлоднинг экологик билим ва кўникмаларини шакллантириш танаффус ва чегара билмайдиган биринчи галдаги вазифамиз бўлиши шарт. Экологик маданиятни юксалтиришга айни шу орқали эришилиши инкор этиб бўлмас ҳақиқатдир.
Мана, юртимизда барча умумий ва ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ёзги таътилни бошлашди. Таътилни мароқли ва унумли ўтказиш эса барчани бирдай ўйлантиридиган масала ҳисобланади. Яқинда қабул қилинган «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепцияси» мактабгача ва мактаб таълимида фарзандларимизнинг экологик маданиятини юксалтириш масаласига катта эътибор қаратгани билан аҳамиятлидир. Концепцияни амалга тадбиқ қилиш ҳамда кутилган самарага эришиш учун биринчи навбатда унинг мазмун-моҳиятини ўзимиз яхши тушуниб етишимиз ҳамда ёшларга уни тўғри етказа олишимиз муҳим. Бунда ишни ёшларда она табиатга меҳр-муҳаббат пайдо қилишдан бошлаш ҳар томонлама мақсадга мувофиқ бўлади.
Зарафшон Миллий табиат боғи илмий ходимлари Самарқанд давлат университети экология кафедраси ўқитувчилари, экофаол талабалар билан биргаликда аллақачон бу масъулиятли вазифани бажаришга киришишди. Таътил пайтидаги «Ёзги мактаб» лойиҳалари доирасида ўқувчи-ёшларни табиат қўйнидаги диққатга сазовор жойларга олиб бориш, табиий муҳофазага олинган ҳудуд ва биологик турлар билан яқиндан таништириш, муҳофазанинг зарурати ва аҳамиятини тушунтириш орқали уларда табиатга меҳр-муҳаббат ҳосил қилишга эришиш мумкин.
Яқинда Жомбой туманидаги Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 56-сонли умумий ўрта таълим мактабида биохилма-хилликни асраш ҳақидаги тарғибот тадбири ана шундан амалий фаолият намунаси бўлди. Унда долзарб экологик муаммолар, атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг муҳим йўналишлари, инсон ва табиат уйғунлиги, ёш авлодни бу борадаги фаоллиги ҳақида фикр алмашилди. Малакали мутахассислар ўқувчиларда табиат ресурсларига бўлган оқилона муносабатни шакллантиришга ҳаракат қилишди. Экологик ўйинлар, кўргазмали воситалар, тезкор савол-жавоблар юртимизда амалга оширилаётган турли экологик лойиҳаларнинг мазмун-моҳияти ҳақидаги қарашларни кенгайтиришда ўқувчиларга кўмакчи бўлди.
Ёзги таътилни янада мароқли ва самарали ўтказиш мақсадида ота-оналар, устоз ва мураббийлар ўқувчиларни юртимиздаги табиат музейлари, миллий табиат боғлари, ҳайвонот боғи, қўриқхоналар каби ҳудудларга саёҳатга олиб бориш орқали уларнинг табиатга бўлган муносабатини, экологик маданиятини юксалтиришга эришишлари мумкин.
Эркин ХОЛМАНОВ,
Зарафшон Миллий табиат боғи фан,
атроф табиий муҳит мониторинги бўлими мутахассиси
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.
БатафсилМустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил