Бугунги кунда юртимизда аҳоли даромадини ошириш масаласи бўйича катта имтиёз ва имкониятлар берилмоқда. Аммо кимдир бундан унумли фойдаланяпти, яна кимдир эса афсуски боқимандалик кайфиятидан чиқиб кетолмаяпти.
Самарқанд тумани Ражабамин маҳалласида истиқомат қилувчи Шариповлар оиласи ҳам давлат томонидан яратиб берилаётган кенг имкониятлардан фойдаланиб, ўзларининг доимий оилавий даромадига эга бўлишган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев аҳолининг оилавий даромадни ошириш учун томорқа ер майдонларидан фойдаланиш масалалари билан танишиш мақсадида Самарқанд тумани Ражабамин маҳалласидаги Шариповлар хонадонида бўлди. Депутат омилкор деҳқон яратган иссиқхона фаолияти билан яқиндан танишди.
Уй соҳибасининг маълумотига кўра, 4 сотих иссиқхонада лимон, мандарин ҳамда бизнинг иқлим шароитида кам учрайдиган грейпфут – апельсиннинг «укаси» етиштирилмоқда. Ердан унумли фойдаланиш мақсадида, помидор, бодринг, қулупнай ва бошқа хилдаги экинлардан ҳам йил давомида ҳосил олиш йўлга қўйилган. Бу эса оиланинг фаровонлигини таъминламоқда.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил