Экоолам      Бош саҳифа

«Яшил» иқтисодиётга йўл оиладан бошланади

Бугунги кун дунёсида инсон ҳаётининг барча жабҳалари табиат ва унинг ресурслари билан узвий боғлиқ ҳолда кечмоқда. Глобал исиш, чўлланиш, ер деградацияси, биологик хилма-хилликнинг камайиши каби экологик муаммолар инсоният олдида кечиктириб бўлмас вазифаларни қўймоқда.

«Яшил»  иқтисодиётга  йўл оиладан  бошланади

Ана шундай шароитда «яшил» иқтисодиёт концепцияси барча давлатлар ва жамиятлар диққат марказига чиқди.

Бу концепция иқтисодий фаолиятни табиатга зарар етказмасдан олиб бориш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилишни ўз ичига олади. Лекин яшил иқтисодиёт бу фақатгина давлат сиёсати ёки иқтисодий стратегия эмас – у инсон онги, ҳаёт тарзи ва жамият маданиятидаги чуқур ўзгаришлардир.

Яшил иқтисодиёт сари ҳаракат ҳар бир оиладан, ҳар бир фуқародан бошланади. Агар болага ёшлигиданоқ табиатга эҳтиром, сув ва энергиядан тежамли фойдаланиш, исрофга йўл қўймаслик каби одатлар сингдирилса, у келажакда ҳам шу муносабатни сақлаб қолади. Кичкина кўринадиган, аммо ҳаётимизда жуда катта аҳамиятга эга бўлган оддий ҳаракатлар орқали улкан ўзгаришларга эришиш мумкин. Масалан, жўмракни кераксиз очиқ қолдирмаслик, чироқни вақтли ўчириш, чиқиндиларни саралаш, пластик идишлардан воз кечиш, қайта ишланадиган маҳсулотларни танлаш – буларнинг барчаси ҳам табиатни муҳофаза қилиш, ҳам ўзимиз ва фарзандларимиз учун соғлом муҳит яратишга хизмат қилади.

Экологик тарбия – ҳар бир ота-онанинг зиммасидаги муҳим бурчдир. Болаларга гул экиш, дарахт парваришлаш, табиатни асрашнинг амалий кўринишларини кўрсатиш, уларни шунга жалб этиш орқали экологик маданият онгнинг бир қисмига айланади.

Агар бола ёшлигидан табиатни қадрлашни ўрганса, у нафақат масъулиятли фуқаро, балки келажак авлод учун ҳам муносиб мерос қолдиради. Бундан ташқари, маҳалла, жамоа ва маҳаллий ҳокимиятлар ўртасидаги ҳамкорлик, аҳолини экоакцияларга жалб этиш, оммавий ахборот воситалари орқали эко-маърифий тарғиботни кучайтириш каби чоралар ҳам экологик онгни кенгайтиришда муҳим ўрин тутади.

Маҳаллий бизнес ва тадбиркорлар ҳам «яшил» иқтисодиёт йўлидаги ҳаракатда фаол иштирок этиши керак. Чиқиндиларни камайтириш, эко-тоза технологияларни жорий этиш, энергия тежовчи ускуналардан фойдаланиш – булар нафaқaт табиатни муҳофаза қилади, балки ишлаб чиқариш самарадорлигини оширади, корхона обрўсини мустаҳкамлайди. Шу билан бирга, маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланиш орқали транспорт чиқиндилари камаяди, ички бозор ривожланади ва жамоавий фаровонлик таъминланади.

Албатта, экологик маданиятни шакллантиришда айрим тўсиқлар бор: маълумот етишмаслиги, инфратузилманинг камлиги, эко-технологияларнинг қимматлиги. Бироқ бу муаммолар имкониятлар сони олдида жуда ҳам кам. Ҳозирги кунда энергия тежовчи қурилмалар оммалашмоқда, қайта тикланувчи манбаларга ўтиш имкониятлари кенгаймоқда, халқаро молиявий институтлар томонидан эко-ло­йиҳаларга маблағ ажратилаётир. Энг муҳими – инсон онгида ижобий ўзгаришлар юз бермоқда, экологик масъулият кучаймоқда.

«Яшил» иқтисодиёт сари ҳаракат бугундан бошланиши керак. Ҳар бир экилган дарахт, ҳар бир тежалган литр сув, ҳар бир чиқиндисиз кун – барқарор келажак сари қўйилган улкан қадамдир. Бу йўлда оила ҳам, таълим ҳам, бизнес ҳам, жамоат ҳамкорлиги ҳам ўз ўрнига эга. Табиати соғлом халқнинг келажаги ҳам соғлом бўлади. Шу боис, биз бугун табиатни асрасак, эртага у биз ва фарзандларимизни асрайди.




Ўхшаш мақолалар

Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔77

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига  30 минг тонна  чиқиндидан тозаланмоқда

«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига 30 минг тонна чиқиндидан тозаланмоқда

🕔16:29, 04.09.2026 ✔74

Ўзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.

Батафсил
Бугунни ва келажакни  ҳимоя қилиш масъулияти

Бугунни ва келажакни ҳимоя қилиш масъулияти

🕔16:05, 27.08.2026 ✔126

Табиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар