Инсон ўзинг      Бош саҳифа

ДЎСТМИСАН, ДУШМАНМИСАН?..

«…Мўминбоев! Шу одамга кўзи тушган заҳоти аллақаерига тиғ тортиб юборилгандек бўлиб, Элчиев бошини эгиб олди. Сўнг, то кетишгунича у томонга қарамасликка тиришди: қараса, кўзининг қири тушса бас — яна тилади ўша тиғ!..»

ДЎСТМИСАН, ДУШМАНМИСАН?..

Бу севимли ёзувчимиз Эркин ­Аъзамнинг «Жавоб» қиссасидан парча. Анча йил аввал — ҳали ғўр пайтимда ўқиганимда, вақти келиб мен ҳам Мўминбоевларга ўхшаган одамларга рўбарў бўлишим мумкинлигини ўйламаган эканман.

Бугун ҳам «Мўминбоев»лар орамизда. Бундайларнинг, «Жавоб»да ёзилганидек, дўст ёки душманлигини ҳам билолмайсан. Сен кутмаган вақтда — у ўзи хоҳлаган дамда юрагингни нишонга олаверади, ўқ узаверади. Маза-бемаза гаплари билан таъбингни хира қилади. Эҳтимолки, шу билан таскин топса, шу билан дили яйраса!

Узоқ йиллар мобайнида дийдор кўришмаган курсдош дўстим олис вилоятдан ташриф буюрди. Мени уйдан тополмай, ишхонамга излаб келибди. Роса мириқиб суҳбат қурдик. Ишда Мўминбоевга ўхшаган бир нусха билан битта хонада ўтирардик. У ҳам шу ерда эди. Бизга — икки дўстга ғайирлик билан қараётганини сездим (феълини билиб олганман). Гап шундаки, бундай тоифанинг на бир ошнаси, на бир йўқлагувчи биродари бўлади! Аммо гапга чечан эмасми, суҳбатимизга қўшилаверди. Тўғриси, юрагим пўкиллаб турди. Бир гап айтади-ю, дилимни сиёҳ қилади ҳозир, деб ўйладим.

Курсдош дўстим билан фақат телефон орқали хабарлашиб турардик. Ўша куни она юрти Хоразмдан Қашқадарёга иш билан кетаётган экан. Мени бирров кўриб ўтмоқчи бўлибди. Кечқурун уйда ўз қўлим билан паловхонтўра дамлаб, меҳмон қилажагимни айтдим.

— Йўқ, кетмасам бўлмайди, — деб кўнмади у. — Балки қайтишда уйингизга кирарман.

Узоқ йиллик ошнангни қўйиб юборгинг келармиди! Қўярда қўймадим. Шунда ҳамхонам — «Мўминбоев» оғзининг таноби қочганича тиржайиб, менга сўз қотса бўладими:

— Э, намунча «қўқонча манзират» қиласиз? — деди у менга. — Ахир, ич-ичингизда дўстингизнинг кетишини хоҳлаб турибсиз-ку! Паловхонтўра эмиш тағин!

Миямга қон қуйилгандек бўлди. Дўстим эса бу гапни ҳазилга йўйиб, кулиб юборди.

— Энди, меҳмон, бу ошна­нгиз мулозаматга уста-да! — давом этди ҳамхонам менга гап бермай. — «Меҳмонга келсанг, эшикни оёғинг билан тепиб оч, чунки қўлингда совға-салом бўлади», деган гапни мана шу ошнангиз чиқарган аслида, хо-хо-хо!..

Дўстимнинг олдида ёмон мулзам тортдим. Аммо жиғибийроним чиққан бўлса-да, ўзимни «оқлаш» учун нима деяримни билмасдим. «Йўқ, мен ундайлардан эмасман, қўйсангиз-чи», — дейишим керакми? Бу ғирт «Мўминбоев»-ку!.. 

Хуллас, айбсиз айбдор бўлдим!

Нега орамизда шундайлар бор? Нима сабабдан улар «ўлик» гап билан ўзгаларни сийлаб туришлари керак? Феъл-атвори шунчалик расвоми ёки? Пешанасига ёзилганми бошқаларни ранжитиш? Ҳар қандай пасткашлик, қабоҳатга қўл уришдан қайтишмайди. Қизиғи, мудом ўзини ҳақ, деб ўйлашади! Ўзига хос фалсафаси ёқмагани учун бўлса керак, гапларидан жаҳлинг чиқади. Аммо не тонгки, бундай нусхалар билан бир ҳаводан нафас олишга мажбурмиз. 

«Мўминбоев» баҳона ҳаёт, жамият, одамларни кузатаман. Яшаяпмиз. Юрибмиз. Гапиряпмиз. Ухлаяпмиз. Аммо нималар ҳақида ўйлаяпмиз? Нега юрибмиз? Нелар ҳақида гапиряпмиз? «Мўминбоев»лар тоифаси-чи? Мустақил фикрлай олармикан булар? Умуман, мустақил фикрлаш ҳақида бош қотиришармикан ўзи? Эл-юрт равнақи, одамларнинг муваффақияти заррача қизиқтирадими бундайларни?

— Кечирасиз, бугун ишдан уйга қайтгач, нималар қиласиз? — деб сўрайман азбаройи қизиққанимдан ҳамхонам «Мўминбоев»дан.

— Овқатланаман, — жавоб беради у. — Кейин ёнбошла-а-б телевизор кўраман. Хотин билан бирга сериал кўрганга нима етсин! Дарвоқе, ўзингиз-чи, ўзингиз нима қиласиз? — деб сўрайди дарҳол.

— Менми, мен китоб мутолаа қиламан. Жуда бўлмаса, газета-журнал ўқийман. Агар тўрт-беш саҳифа ўқимасам, эртасига ишларим юришмайди. Мабодо ишхонада юмушларимни тугатмаган бўлсам, уйда якунлаб қўяман. Ана шунда хотиржам тортаман.

— Хотиржам тортармиш! — дейди у бурнини жийириб. — Ўзингизни жонкуяр, куюнчак қилиб кўрсатмоқчисиз-да! Хўш, айтинг, бундан нима фойда?..

Қизиқ-а, ҳеч нимани ўйламасанг, бошқалар хусусида, ўзга ташвишлар ҳақида бош қотирмасдан юрсанг?! Аммо худбин, десанг, тан ҳам олмайди. Биродар, сен ҳам ўйла: ён қўшнинг, эҳтимолки, ёрдамга муҳтождир, чиқиб қара! Қайсидир ҳамкасбинг касал бўлиб ётгандир, ҳолидан хабар ол! Олис қишлоқдаги отанг-онанг ёки яқинларинг йўлингга илҳақдир, жилла қурса, сўраб-суриштир! Шунчалик ҳам беўй бўлиш мумкинми?

Дунёни сув босса, ўрдакка не ғам, деганлари бежиз эмас! Ундайларнинг юзидаги сурбетлик ниқобини ечсанг, калтафаҳмлик; бу ниқобни ечсанг, лоқайдлик, бепарволик; уни ҳам сидириб ташласанг, масхарабозлик, билимсизлик, омилик ва ҳоказо-ҳоказо ниқоблари пайдо бўлаверади.

Ўзининг ҳамкасбидан ёзғириб, намунча нолимаса, деб ўйлагандирсиз? Йўқ, нолиш эмас, шунчаки, анчадан бери ўйлаб, кузатиб юрганим булар.

Дарвоқе, «Мўминбоев» мазкур мақолани ўқиб қолса, нима бўлади? Йўқ, хавотир олманг, ҳеч нима бўлмайди! Аввало, у бундай мақолани тушунмайди. Мабодо, тушуниб етганида ҳам бу мақола ўзи ҳақида эканини асло-асло тан олмайди.

Чунки у — «Мўминбоев»-да!

Анвар НАМОЗОВ




Ўхшаш мақолалар

Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

🕔15:43, 15.05.2026 ✔121

МУҚАДДИМА

Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунё­нинг ­қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

Батафсил
Унутилмас  умр  ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

🕔09:06, 08.05.2026 ✔114

...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...

Батафсил
Дарахтлар – менинг  дўстларим

Дарахтлар – менинг дўстларим

🕔16:47, 30.04.2026 ✔136

...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

    Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

    МУҚАДДИМА

    Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунё­нинг ­қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

    ✔ 121    🕔 15:43, 15.05.2026
  • Унутилмас  умр  ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

    Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

    ...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...

    ✔ 114    🕔 09:06, 08.05.2026
  • Дарахтлар – менинг  дўстларим

    Дарахтлар – менинг дўстларим

    ...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.

    ✔ 136    🕔 16:47, 30.04.2026
  • Миздаҳкан –  ўн икки минг  қўрғонли қалъа  ҳамон қад ростлаб турибди

    Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди

    Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.

    ✔ 224    🕔 15:32, 26.03.2026
  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 332    🕔 16:15, 19.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар