Ўтган ҳафтада пойтахтимизда жаҳон миқёсидаги нуфузли халқаро анжуман – тўртинчи халқаро инвестиция форуми юқори савияда ташкил этилди. Форумда юзга яқин мамлакатдан 8 минг нафарга яқин иштирокчи, жумладан 3 минг нафардан зиёд хорижий меҳмонлар қатнашгани ҳам унинг нуфузи нақадар катталигидан дарак беради.
Мамлакатимизда сўнгги саккиз йилда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида ялпи ички маҳсулот ҳажми икки баробарга ошди. Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 35 млрд, экспорт ҳажми эса 27 млрд доллардан ошди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, «Инвестициялар – фақат иқтисодий тараққиётнинг эмас, балки тинчлик ва барқарорликнинг кафолатидир!»
Форум доирасида «яшил» энергетика ҳамда рақамли инфратузилмаларни ривожлантириш масалалари асосий муҳокамалар марказида бўлди. Хусусан, ҳозиргача «яшил энергетика» йўналишига 6 млрд долларлик сармоя жалб этилган бўлса, 2030 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбаларининг улушини электр энергияси ишлаб чиқаришда 54 фоизга етказиш мақсад қилинган.
Форум доирасида Марказий Осиё давлатлари билан икки томонлама музокаралар ҳам жонли руҳда ўтди. Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон ва араб мамлакатлари билан энергетика ва инфратузилма соҳаларидаги қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди. Шу билан бирга, Болгария ва Словакия билан саноат, таълим ва технологиялар йўналишида ҳамкорлик истиқболлари белгиланди.
Нуфузли анжуман натижалари Ўзбекистоннинг халқаро сармоядорлар учун очиқ, барқарор ва ишончли ҳамкор сифатидаги мавқеини янада мустаҳкамлаганини кўрсатди. Тошкент халқаро инвестиция форуми нафақат сармоя жалб қилиш, балки тажриба, технология ва замонавий стратегик ёндашувлар билан ўртоқлашишга хизмат қилувчи глобал платформа сифатида ўз ўрнини мустаҳкамлаб бормоқда.
Мухтасар айтганда, Тошкент инвестиция форуми яқин келажакда нафақат минтақавий, балки жаҳон иқтисодий мулоқотида муҳим ўрин тутадиган майдонга айланиши шубҳасиз.
Севара ФАЙЗИЕВА,
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔70
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил