Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб ғалла ўрим-йиғими қизғин давом этмоқда. Афсуски айрим ҳудудларда сомон поялари ва бошқа қишлоқ хўжалиги чиқиндиларини далаларда ёқиш ҳолатлари тез-тез кузатилмоқда.
Бу каби нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ЎЭП Сурхондарё вилоят кенгаши ҳамда вилоят Экология бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Термиз туманидаги «Янги ариқ элита уруғи» фермер хўжалигида ғалладан бўшаган ерларда ўт ёқмаслик бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилди.
Тадбир давомида фермер хўжалиги ходимларига, фермер хўжалиги майдони яқинида яшовчи фуқароларга бундай ҳаракатлар учун белгиланган маъмурий жавобгарлик ҳамда унинг тупроқ ҳосилдорлиги ва инсон саломатлигига етказадиган зарарлари тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔75
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил