ЎЭП Шаҳрисабз туман кенгашига тумандаги Чоршанби маҳалласида яшовчи Шаҳноза Абдуллаева оғзаки мурожаат қилиб, Чоршанби озиқ-овқат деҳқон бозори ҳудудида чиқиндилар ноқонуний ташлаб кетилаётганини айтди.
Партия фаоллари ушбу ҳолатни ўрганиш учун бозор ҳудудида бўлишди. Ўрганиш ишларига бозор маъмурияти ҳамда тегишли мутасадди ташкилот вакиллари чақирилди.
Аниқланган ҳолатлар бўйича бозор масъуллари огоҳлантирилди. Чиқиндилар атроф-муҳитга зарар келтираётгани айтилди.
Шу куни бозор атрофидаги чиқиндилар тозаланиб, ташиб кетилди. Сотувчи ва харидорлар чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламаслик бўйича радиоузел орқали мунтазам хабардор қилинмоқда.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔72
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил