Яқинда ЎЭП «ишонч телефони»га ҳайвонларнинг ноқонуний савдоси билан боғлиқ ҳолатлар бўйича чора кўрилмаётгани ҳақида бир гуруҳ фуқаролардан мурожаат келиб тушди.
Мазкур мурожаат асосида ЎЭП фаоллари ва депутатлари ташаббуси билан пойтахтимиздаги «Янгиобод» бозорида жамоатчилик назорати тадбири ўтказилди. Партиямиздан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси А.Азегов, депутат ёрдамчиси А.Фаррухова, Мирзо Улуғбек туман Кенгаши депутати И.Маткаримова ҳамда Экология вазирлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси мутасаддилари, «Ҳаёт» ва «Эколог» нодавлат ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.
Тадбир давомида бозор ҳудудида бир қатор қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди ва улар бўйича тегишли ҳуқуқий чора кўрилди.
Рейд якунида бозор маъмурияти билан келишувга эришилди. Унга кўра, эндиликда ҳар ҳафта «Экофаоллар» иштирокида бозорда экологик меъёр ва талаблар бажарилиши юзасидан доимий мониторинг олиб бориладиган бўлди.
ЎЭП жамоатчилик назоратини кучайтириш, фуқаролар мурожаатларига бефарқ бўлмаслик ва экологик қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш борасида ўз фаолиятини изчил давом эттиради.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔75
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил