Айни кунда мамлакатимизда ғалла ўрим-йиғими давом этмоқда. Ғалла ҳосилидан бўшаган майдонлар шудгорланиб, ўрнига такрорий экинларни экиш ишлари бошлаб юборилган.
Бироқ айрим шахслар пайкалларни ҳайдашдан олдин буғдой поялари, сомон ва ёввойи ўсимликлар қолдиқларидан тозалашга эриниб, осонгина ёқиб юбориш усулини қўлламоқда.
ЎЭП Қашқадарё вилоят кенгаши раиси Носир Халимов бошчилигидаги партия фаоллари ҳамда Экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши бошқармаси туман бўлими инспекторлари Нишон туманидаги ғалла майдонларида бўлиб, фермерлар билан учрашди. Сомонпояларни ёқмаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Жумладан, «Пахтазор» МТПга қарашли «Сувон Баратович» фермер хўжалиги ғалла майдонида ўрим жараёнлари кўздан кечирилди. Фермерлар билан ўтган суҳбат давомида сомонпояни ёқиш оқибатида келиб чиқадиган зарарлар ҳақида айтилди.
Сомоннинг ёқиб юборилиши нафақат атроф-муҳитни ифлослантириб, тупроқ унумдорлигини пасайтиради, балки чорва моллари озуқасига ҳам путур етказиб, иқтисодий зарар келтиради. Сомони ёқилган ҳудудларда ер унумдорлиги йўқолиб, тупроқ структураси бузилади. Юқори ҳарорат туфайли макро ва микроэлементлар йўқ бўлиб кетиши оқибатида экин ерларининг балл бонитети кескин пасаяди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔72
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил