ЎЭП Навоий шаҳар кенгаши раиси ташаббуси ҳамда Навоий давлат университети ҳамкорлигида «Ёшлар – келажагимиз бунёдкори!» деган эзгу ғоя асосида амалга оширилаётган «Долзарб 90 кунлик» лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда университетнинг фаол ва ташаббускор талабалари иштирок этиб, экологик маданиятни ривожлантириш, атроф-муҳит муҳофазаси ва бу борада ёшларнинг ўрни ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этдилар. Талабаларга чиқиндиларни саралаш ва камайтириш, сув ҳамда электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, яшил ҳудудларни кўпайтириш, шунингдек, экологик лойиҳаларда фаол иштирок этиш каби муҳим тавсия ва таклифлар берилди.
Университетнинг Аниқ фанлар факультети декани Дилбар Камолова ҳам сўзга чиқиб, таълим жараёнида экологик тарбиянинг ўрни ва унинг ёшлар онгига ижобий таъсири ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди. Талабалар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган экологик лойиҳалар, ташаббуслар ва келгусидаги режалар муҳокама қилинди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔75
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил