Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан Саудия Арабистонининг «Vision International Investment» (VIIC) ва Франциянинг «Suez international» компаниялари билан ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.
Мазкур битим хавфли саноат чиқиндиларини бошқариш бўйича истиқболли лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ҳамкорликни кўзда тутади. Лойиҳанинг умумий қиймати 78 миллион АҚШ долларига тенг.
Лойиҳа уч босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда чиқиндиларни барқарорлаштириш ва полигонларга жойлаштириш мажмуалари ҳамда минтақавий узатиш станцияларини яратиш кўзда тутилган бўлса, иккинчи босқичда чиқиндидан ёқилғи олиш ускунаси, ёқиш иншоотлари ва иссиқлик билан ишлов бериш корхонасининг муҳандислик олди лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тажриба асосида синовдан ўтказиш режалаштирилган. Учинчи босқичда эса тўлиқ миқёсдаги чиқиндидан ёқилғи олиш, иссиқлик билан ишлов бериш иншоотини барпо этиш ва ишга тушириш мақсад қилинган.
Мазкур битимлар стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш ва албатта, экологик вазиятни яхшилашга хизмат қилади.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔31
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔29
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил