Иқлим      Бош саҳифа

Глобал исиш уйқуда нафас тўхтаб қолиши ҳолатларини кўпайтирмоқда

Глобал миқёсда ҳарорат кўтарилиши нафақат экологик тизимларга, балки инсон саломатлигига ҳам тобора кучлироқ таъсир кўрсатмоқда.

Глобал исиш  уйқуда  нафас тўхтаб  қолиши  ҳолатларини кўпайтирмоқда

У аллақачон ҳар бир инсоннинг энг шахсий, энг ҳимоясиз ҳолатига – уйқусига ҳам «бостириб» кирди. Одам чарчаганида, ҳушсиз ҳолатда ётганда ҳам уни тинч қўймайдиган даражадаги глобал исиш энди нафақат экологик муаммо, балки яшаш сифатига таҳдид бўлаётганини очиқ айтиш ва тан олиш керак.

Сўнгги илмий тадқиқотлар глобал исишнинг уйқу сифатига жиддий зарар етказаётганини, айниқса, «уйқуда нафас тўхтаб қолиши» (обструктив уйқу апноеси) ҳолатларининг ортиб бораётганини кўрсатмоқда. Бу эса юрак-қон томир касалликлари, инсульт, юқори қон босими ва ҳатто эрта ўлим хавфини кучайтирувчи омил сифатида кўрилмоқда.

Австралиянинг Флиндерс университети олими, уйқу бўйича мутахассис Бастьен Лешат бошчилигида олиб борилган кенг қамровли тадқиқотда 41 мамлакатдан 116 мингдан ортиқ инсоннинг уйқу ҳолатлари ўрганилди. Маълумотлар уйқу пайтида тўшак остига ўрнатилган махсус сенсорлар ёрдамида йиғилган бўлиб, бу инсоннинг нафас олиш, ҳаракат, ҳарорат ва юрак уриш тезлигини реал вақтда қайд этган.

Тадқиқот натижаларига кўра, тунда ҳаво ҳарорати +27 даража атрофида бўлган кечалари уйқу апноеси ҳолатлари салқин кечаларга нисбатан 45 фоизга ошган. Бу эса ҳарорат кўтарилиши инсоннинг табиий уйқу ритмини издан чиқараётганини кўрсатади.

«One Earth» илмий журналида чоп этилган маълумотларга кўра, бу ҳолат 2023 йилнинг ўзида 29 мамлакатда иссиқлик билан боғлиқ уйқудаги апное ҳолатлари туфайли 785 минг йилга тенг соғлом умр йўқотилишига сабаб бўлган. Шунингдек, иш унумдорлиги пасайгани натижасида глобал иқтисодиётга 30 млрд доллардан ортиқ зарар етган.

 

Уйқуга таъсир: минтақалараро нотенглик

Иссиқликнинг уйқу сифати ва апноега таъсири минтақалар бўйича фарқланмоқда. Масалан, АҚШ ёки Австралияга қараганда кондиционерлар камроқ тарқалган Европа мамлакатларида бу салбий таъсир кучлироқ намоён бўлган. Лешатнинг таъкидлашича, бу совитиш тизимларидан фойдаланиш имкониятлари билан бевосита боғлиқ.

Уйқуда нафас тўхтаб қолиш ҳолатидан азият чекмаган инсонларда ҳам иссиқ тунлар уйқу сифатининг ёмонлашишига олиб келаётгани аниқланган. Иссиқлик тўлқинлари одамларда кечроқ ухлаш, тезроқ уйғониш ва тўлиқ дам олмаслик ҳолатларини кўпайтирмоқда. «Fitbit» қурилмалари ёрдамида олиб борилган мониторинг шундан далолат бердики, тунги ҳароратнинг атиги 1°C га кўтарилиши Хитойда одамларнинг уйқу вақтига ўртача кунлик 10 дақиқа қисқаришга олиб келган.

 

AHI кўрсаткичи

Тиббиётда уйқудаги нафас олиш бузи­лиш­лари Апное-гипопное индекси (AHI) ёрдамида ўлчанади. Бу кўрсаткич соатига нечта апное ёки гипопное ҳолати рўй беришига асосланади. Агар AHI 30 дан юқори бўлса, бу ҳолат «оғир» деб баҳоланади. Тадқиқотда бундай оғир ҳолатларнинг сони иссиқ кечаларда жиддий даражада – 45 фоизга ошгани қайд этилган.

Олимларнинг огоҳлантиришича, агар глобал ҳарорат саноат даври кўрсаткичидан яна 1,8°C га ошса, саломатликка тушадиган юк кейинги ўн йилликда икки баравар, 2100 йилга бориб эса уч баравар ортиши мумкин. Бу инсоният соғлиғи учун долзарб таҳдид саналади.

 

Тавсия этилаётган чоралар

Тадқиқот муаллифлари бундай салбий оқибатларга қарши курашиш учун ҳаво айланиши ва совитишга оид чораларни таклиф этмоқда. Улар жумласига қуйидагилар киради:

– вентилятор ва кондиционерлар;

– салқин чойшаблар;

– кечки пайт хона ҳароратини пасайтириш.

Бироқ бундай технологиявий ечимлар миллионлаб инсонлар учун ҳали ҳам мавжуд эмас. Бу эса муаммони ижтимоий-иқтисодий тенгсизлик нуқтаи назаридан янада кескинлаштиради.

 

Интернет маълумотлари асосида

Шаҳруза САТТОРОВА тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

🕔13:18, 20.07.2026 ✔35

Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

Батафсил
Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

🕔15:53, 09.07.2026 ✔68

Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

Батафсил
Атмосфера ифлосланиши бўйича  аниқ ахборот

Атмосфера ифлосланиши бўйича аниқ ахборот

🕔09:46, 06.07.2026 ✔72

Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

    ✔ 35    🕔 13:18, 20.07.2026
  • Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

    Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

    Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

    ✔ 68    🕔 15:53, 09.07.2026
  • Атмосфера ифлосланиши бўйича  аниқ ахборот

    Атмосфера ифлосланиши бўйича аниқ ахборот

    Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.

    ✔ 72    🕔 09:46, 06.07.2026
  • Жазирамага дош беролмаётган  қушлар

    Жазирамага дош беролмаётган қушлар

    Сўнгги кунларда Европада кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво нафақат инсонлар ҳаётига, балки ёввойи табиатга ҳам жиддий хавф туғдир­япти.

    ✔ 77    🕔 09:44, 06.07.2026
  • Жазирама қаришни тезлаштиради

    Жазирама қаришни тезлаштиради

    Экстремал иссиқ ҳаво инсон саломатлигига сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатиб, қаришни тезлаштиради. Бу ҳақдаги илмий тадқиқот натижалари The New York Times нашрида эълон қилинди.

    ✔ 69    🕔 09:44, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар