ЎЭП Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан Хўжаобод туманида жойлашган Хидирша маҳалласининг маиший чиқинди полигони экологик ва санитар ҳолати ўрганилди.
Мониторинг жараёнида партия вакиллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда «Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси» ДУК Андижон ҳудудий филиали мутасаддилари иштирок этди.
Ишчи гуруҳ томонидан полигон майдонининг ҳолати, рекультивация ишлари, чиқиндиларнинг умумий ҳажми, санитария меъёрларига риоя этилиши, мавжуд экологик муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ўрганиб чиқилди.
Бир қатор камчиликлар аниқланиб, келгусида полигон фаолиятини экологик талабларга мувофиқлаштириш, атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш ҳамда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган чоралар ишлаб чиқилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔75
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил