Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Кераксиз жойдаги «керакли тош»лар

ёхуд муаммога «осон ечим топиш» оқибати бизга қимматга тушмаяптими?

Кераксиз  жойдаги  «керакли тош»лар

Юртимизга келиб кетаётган хорижликлар Ўзбекистонни улкан қурилиш майдонига қиёслаши ҳеч биримиз учун янги гап бўлмай қолди. Бугун шаҳару қишлоқларимиз ҳатто яқин 5-10 йил нариси билан солиштирганда ҳам мутлақо янги қиёфа, ўзгача манзара касб этиб боряпти. Муболаға бўлмайдиган бир ҳақиқатга ҳаммамиз тез-тез дуч келяпмиз: бирор кўчадан қанчадир муддат юрмай қўйсак, кейин тасодиф билан ўтиб қолсак, албатта, бироз таажжубга тушамиз.

Айниқса, йирик шаҳарларимизда йўлсозлик, кўприксозлик авжида. Транспорт инфратузилмаси жадал ривожланяпти. Самарқандда трамвай ҳаракати йўлга қўйилган бўлса, пойтахтда метронинг янги-янги станциялари очиляпти. Жамоат транспорти ривожланса, умуман йўллардаги транспорт ҳаракати қанчалик оптималлашса атроф-муҳитга чиқаётган заҳарли газлар миқдори шунча камаяди.

Бу борадаги ишларнинг барчаси, албатта, аҳолига қулайлик яратиш, одамларнинг узоғини яқин қилиш, тирбандликни камайтириш, пировардида экологик барқарорликни сақлашга хизмат қилади. Лекин кейинги йилларда барибир шаҳарларимизда тирбандлик кучайиб боряпти. Айниқса, «тиғиз соат» аталмиш «қайноқ» маҳалларда.

Тўғри, халқимиз фаровонлиги ошиб, автомобиль эгаси бўлиш ушалмас орзулар сафидан чиққанига анча бўлди. Баъзи оилаларда бир нечтадан машина бор.

Лекин тиғизлик фақат соҳиби автомобиль кўплигига боғлиқми? Йўлларда ҳаракатни тўғри ташкил қилишга ҳам кўпроқ эътибор қаратиш керак эмасми?..

Тошкент мисолида оладиган бўлсак, пойтахтимизнинг Кичик ҳалқа йўли шаҳар кўчаларидан фарқланмай қолди ҳисоби. Тирбандликни камайтиришга хизмат қилиши керак бўлган бу йўлнинг ўзи баъзан «тирбандлик ҳалқаси»га айланиб боряпти. Очиқ айтиш керак, бу иложсиз масала эмас. Ҳаракат тўғри ташкил қилинса, йўл анча равонлашади.

Мисол учун, босқичма-босқич светофорларни камайтириб, пировардида умуман олиб ташлаш ҳаракатнинг узлуксизлигини таъминлаган бўлар эди. Бунинг учун пиёдалар кўприклари ё ерости ўтиш йўлакларини барпо этиш керак бўлади. Тажрибадан яхши маълумки, бу услуб қўлланганда, ҳеч ким бир-бирига халал бермайди, аварияга олиб борувчи ҳолатларга ўрин қолмайди, йўл-транспорт ҳодисалари кескин камаяди.

Чорраҳали жойларда эса, кичик бўлса ҳам йўл ўтказгичлар барпо қилиш лозим бўлади. Шунда тўрт томонлама ҳаракатнинг бирортасида ҳам узилиш бўлмайди.

Аслида шаҳарда ҳалқа йўл бунёд этишдан мурод ҳаракат узлуксизлигини таъминлаш эмасми?! Шундай. Лекин у ўз вазифасини тўлиқ бажариши учун бу ҳалқага ёрдамчи унсурлар керак бўлади.

Хориждаги йирик шаҳарларда ҳалқа йўлларида умуман ҳаракат тўхтамаслигини чет эл сафарига чиққанлар яхши билади. Шаҳарнинг бирор жойига бормоқчи бўлган киши аввал ҳалқа йўлига ўтади, кейин керакли манзилга яқин жойда ички йўлга ўтиб олади. Ўшангача бўлган масофани тўхтамай босиб ўтади. Чунки йўлини светофор чироғи ҳам, ўнг ё чапдан келадиган автомобиль ҳам, пиёда ҳам тўсмайди. Уларнинг ўз йўллари бор.

Шу тариқа одамлар камроқ тажанг бўлади. Ёқилғи сарфи сал бўлса-да камаяди. Экология сал бўлса-да яхшиланади. Энг муҳими, йўл-транспорт ҳодисалари статистикасида улкан ўзгариш юзага келади.

Халқимизда «керакли тошнинг оғири йўқ» деган чиройли нақл бор. Шу маънода светофор кераклигини, унингсиз кўча ва йўлларда тартиб бутунлай издан чиқишини тан олмай иложимиз йўқ, албатта. Лекин халқимизнинг «чучварадан мақсад – гўшт ейиш» деган бошқа нақли ҳам бор. Яъни, қуруқ хамирнинг ўзини бўлаклаб, бир қайнатиб олиб, шилпилдоқ қилиб ейиш мумкин, лекин уни мазали қилиш учун қийма қўшиб, барак тугилади. Ҳалқа йўлидан мақсад тирбандликнинг олдини олиш, масофани қисқартириш, йўл юкини енгиллатиш экан, унга ҳам керакли «ингредиент»ни қўшиш керак эмасми?!

Светофор – «керакли тош». Буни ҳеч ким инкор этмайди. Айниқса, мактаб-боғчалар, шифохоналар, истироҳат боғлари, бозорлар, бошқа гавжум жойларда, чорраҳаларда унинг аҳамиятини таъкидлашнинг ўзи ортиқча. Лекин ҳалқа йўлида фақат светофорни кўпайтиравериш билан ҳаракат хавфсизлиги муаммоси ҳал бўлмайди. Аксинча, бу орқали яна бошқа бир нечта муаммолар вужудга келади. Чунки битта транспорт воситаси светофорда тўхтаб, яна қўзғалиш жараёнида узлуксиз ҳаракатдагига қараганда қарийб уч баравар кўпроқ ёнилғи сарфлайди. Қўзғалиб олгунча эса ёнилғининг 70-80 фоизи чала ёнган ҳолда, яъни заҳарли газ кўринишида тутунчиқаргич орқали атрофга тарқалади.

Қолаверса, ҳалқа йўли – ўз номи билан ҳалқа йўли. У шаҳарнинг бир бурчагидан иккинчисига ҳеч бир узилишсиз олиб бориши керак. Ҳар ҳолда моҳиятан шундай.

Биз йўлсозлик ва кўприксозлик борасида етарли даражада тажриба тўплашга муваффақ бўлганмиз. Шаҳарларимиздаги шароитни ҳам ўзимиздан яхши биладиган йўқ. Шундан келиб чиққан ҳолда, ҳалқа йўлларини ҳам ислоҳ қилишимиз керак шекилли. Дейлик, ҳалқа йўли бўйидаги мактаб ё шифохонани кўчира олмаймиз, демак, у ерда кўприк ё ерости ўтиш йўлагини барпо этишга зарурат бор. Фикрни худди шу йўсинда давом эттирадиган бўлсак, ҳалқа йўлига чорраҳа туташган бўлса, у ерда айланма йўл ё бошқа турдаги йўл ўтказгич қуриш масалага яхши ечим бўлади.

Тўғри, булар – меҳнатталаб ва маблағталаб чоралар. Лекин қачондир шунга борамиз. Буни эса, олдиндан, ҳозирдан бошлаган маъқул.

Сиз нима дейсиз?

 

Ўткир НАЗАР




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔30

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔218

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔215

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 30    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 218    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 215    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 343    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 514    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар