ЎЭПдан Халқ депутатлари Учтепа туман Кенгаши депутати К.Абдуллаевага туманнинг «Нишабариқ» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаролардан бир қатор масалалар бўйича мурожаат келиб тушди.
Мазкур мурожаатлар асосида Экопартия Учтепа туман кенгаши, туман экология бўлими, Ободонлаштриш бошқармаси, Оқава сув тармоқлари вакиллари ҳамда маҳалла раиси билан биргаликда ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш давомида «Нашабариқ» маҳалласидаги Кўкча бозорига қарашли ҳудудда ноқонуний дарахт кесилишининг олди олинди, ирригация тармоқларига ташланган чиқиндилар йиғилиб, сув йўли тозаланди.
Камолиддин РЎЗИМАТОВ тайёрлади.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔75
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил