Даромад манбаи      Бош саҳифа

БИР ГЎЗАЛ БОҒКИМ...

Сирдарё туманидаги «Сомон йўли» фермер хўжалигидаги беш гектар ерга барпо қилинган боғни кўриб ҳавасингиз келади. Умуман, туманда боғ яратишни истаган ҳаракатчан, интилувчан ёшлар жуда кўп. Давлатимиз томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши эса уларнинг кучига куч қўшмоқда.

БИР ГЎЗАЛ БОҒКИМ...

«Сомон йўли» фермер хўжалиги 53 гектар ерда ташкил этилган эди. Уч йил бурун мавжуд майдоннинг 5 гектарида шартнома асосида боғ яратилди. Шартномага мувофиқ ҳар йили водийлик боғбонлар келиб, дарахтларга шакл бериб кетади. Борди-ю, боғдаги мевали дарахтлар касалланса, дориланади. Агар эътибор бериб қаралса, дарахтларнинг жуда тўғри кесилганини пайқаш қийин эмас. Иккинчи йили улар орасига полиз экинлари экилди ва ариқлар дарахтга яқинроқ жойдан олинди. Биласиз, полиз экинлари тез-тез суғориб турилади. Натижада экилган дарахт кўчатлари ҳам бир мавсумнинг ўзида 10-15 марта сув ичди. Учинчи йили орасига беда экилди ва шу пайтга қадар икки марта ўриб олинди. Беда экилган жой тупроғида фосфор моддаси кўп йиғилади ва тупроқ унумдорлигини оширади. Беда келаси йили ҳам қолдирилади. Бироқ тўртинчи йилдан бошлаб боғ ораси бўш қолдирилади. Шунингдек, боғ янаги йили эллик фоиз ҳосилга киради.

Сирдарё туманида боғ яратиш иштиёқи кучли кишилар кўп. «Амир Темур» фермер хўжалиги раҳбари Неъматилло Раҳматуллаев ҳам ана шундай боққа меҳри тушганлардан.

— Аҳолини мева-сабзавот маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида беш гектар ерда интенсив боғ ташкил қилдим, — дейди фермер Неъматилло РАҲМАТУЛЛАЕВ. — Кўчатларни эса олимлар ва мутахассислар билан маслаҳатлашиб, уларнинг тавсияси билан олиб келганман. Шундай қилиб, 2 гектар ерга олма, 2 гектарига шафтоли ва 1 гектар майдонга олхўри кўчати ўтқаздим. Олма ва олхўри бу йил нишона берди. Умуман, туманимиз боғдорчилик учун жуда қулай ҳисобланади. Фақат меҳнат қилиш керак, холос. Боғбон эккан кўчатининг биринчи ҳосилини кўриб, қаттиқ қувонади. Қилган меҳнати самараси унга улкан завқ-шавқ ва шижоат ато этади.

Ботирали ИМОМОВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔40

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔124

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔311

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 40    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 124    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 311    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 503    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 575    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар