Ижтимоий тармоқларда фуқаро машинасининг олд капотига ҳимоя плёнкасини ёпиштиргани ҳамда унинг ичига сув тўлдириб, балиқларни солгани акс этган видео тарқалди.
Бу ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида катта эътироз келтириб чиқарди.
Ҳолат Экология вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда бирга ўрганилди. Ўрганиш натижасида ушбу ҳуқуқбузарлик Тошкент шаҳрида фуқаро И.Н. томонидан содир этилгани маълум бўлди.
Ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 111-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари – 1 миллион 125 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.
Унутманг! Табиатдаги ҳар қандай тирик жонзотларга нисбатан ножўя, ўринсиз, шафқатсиз муносабатда бўлиш тақиқланган ва қонунчиликка мувофиқ қатъий жавобгарлик белгиланган.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔75
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил