ЎЭП Сирдарё вилоят кенгаши вакиллари «Табиатсевар инсонларнинг шижоатли меҳнати» лойиҳаси доирасида Сайхунобод тумани «Иттифоқ» маҳалласида истиқомат қилувчи 88 ёшли Ҳайитали Аҳмедов хонадонида бўлдилар.
Меҳнатсевар отахон ўз ҳовлисида анор, олма, узум каби мевали дарахтлар, шунингдек, қовун, тарвуз, ошқовоқ каби полиз экинларини етиштириб келмоқда. Ҳайитали ота нафақат табиатга меҳр билан қарайди, балки фарзандлари ва набираларига ҳам экологик маданиятни сингдиришга ҳаракат қилмоқда.
Табиатсевар инсондан боғдорчилик тажрибалари, сувни тежаш бўйича қўллаётган усуллари ҳамда табиий ўғитлардан фойдаланиш амалиёти ўрганилди.
Отахоннинг яшил ҳаёт тарзи ва атроф-муҳитга масъулиятли муносабати экологик маданиятни шакллантиришда ибратли намуна бўла олади.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔75
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил